Россия спорт вазири Дегтярев Тошкентда: спорт ҳамкорлиги бўйича ҳужжатлар имзоланди

© Пресс-служба министерства спорта РФ Министр спорта Узбекистана Адхам Икрамов и глава Минспорта РФ, председатель Олимпийского комитета России Михаил Дегтярев обсудили сотрудничество стран в сфере физической культуры и спорта

Министр спорта Узбекистана Адхам Икрамов и глава Минспорта РФ, председатель Олимпийского комитета России Михаил Дегтярев обсудили сотрудничество стран в сфере физической культуры и спорта
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда Россия спорт вазири Михаил Дегтярев бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилиб, спорт соҳасида ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар имзоланди.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik.Россия спорт вазири Михаил Дегтярев бошчилигидаги делегация билан учрашувда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида икки мамлакат ҳамкорлиги бўйича Баённома имзоланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ва бошқа расмийлар иштирок этди.
Россия делегацияси Ўзбекистонга Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси доирасидаги тадбирларда иштирок этиш мақсадида ташриф буюрган.
Учрашувда 2025 йилда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида Россия–Ўзбекистон ҳамкорлиги якунлари ҳамда 2026 йилда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Тадбирда, шунингдек, 2026–2027 йилларга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси имзоланди.
Михаил Дегтярев ўз Telegram каналида маълум қилишича, учрашувда таълим соҳасидаги ҳамкорлик, ноолимпия ва адаптив спорт турлари, инновацион ва фижитал-спорт, оммавий спорт ҳамда ГТО мажмуаси доирасида тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Устувор спорт турлари сифатида эркин кураш, дзюдо ва бокс қайд этилди.
Дегтяревнинг таъкидлашича, 2026 йилда Россияда Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари спорт вазирлари учрашуви, паралимпия ва талабалар спортини ривожлантиришга бағишланган халқаро форумлар ҳамда "Россия — спорт мамлакати" халқаро форуми бўлиб ўтади. Ўзбекистон томони ушбу тадбирларда фаол иштирок этишга таклиф этилди.
Губернатор Санкт-Петербурга посетил Олимпийский городок и Национальный футбольный центр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2025
Санкт-Петербург губернатори Олимпия шаҳарчаси ва Миллий футбол марказига ташриф буюрди
Янгиликлар лентаси
0