https://sputniknews.uz/20250911/saint-petersburg-gubernator-olimpiya-shaharcha-futbol-markazi-tashrif-51890958.html
Санкт-Петербург губернатори Олимпия шаҳарчаси ва Миллий футбол марказига ташриф буюрди
Санкт-Петербург губернатори Олимпия шаҳарчаси ва Миллий футбол марказига ташриф буюрди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон спорти: Олимпия шаҳарчаси ва Миллий футбол маркази меҳмонларни ҳайратга солди
2025-09-11T10:03+0500
2025-09-11T10:03+0500
2025-09-11T10:03+0500
ўзбекистон
спорт
футбол
ўфа
адҳам икрамов
санкт-петербург
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/0b/51889972_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_d1c4be51c0e41c1847916be0701820cc.jpg
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистонга ташрифи доирасида Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси ва Миллий футбол марказида яратилган шароитлар билан танишди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Меҳмонлар спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамроҳлигида шаҳарча ҳудудидаги спорт объектлари, у ерда олиб борилаётган машғулотлар, спортчи ва мураббийлар учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.Олимпия шаҳарчасига ташрифдан сўнг меҳмонлар Миллий футбол марказида яратилган имкониятлар билан яқиндан танишишди.Ёш истеъдодлар сараланиб, тарбияланаётган ушбу марказга Аргентина, Венгрия ва Хорватия каби давлатлардан мутахассислар жалб қилинган. Улар малакали мураббий, ҳакам, таҳлилчи, селесионер ва футбол менежерларини тайёрлашда иштирок этмоқда. Мажмуада “VAR маркази” ҳам ташкил этилган.Миллий футбол марказини кўздан кечирган Александр Беглов келгусида ўзбек футболи улкан ғалабаларни қўлга киритишига ишонч билдирди.
https://sputniknews.uz/20250910/mirziyoev-sankt-peterburg-51887453.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/0b/51889972_79:0:1216:853_1920x0_80_0_0_0366ceefeb7ae9fede919f77bf28b1f4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
олимпия шаҳарчаси тошкент, миллий футбол маркази ўзбекистон, александр беглов ташрифи, спорт инфратузилмаси ўзбекистон, ўзбек спорти ривожи, футбол маркази мураббийлар тайёргарлиги, var маркази ўзбекистон, спорт тиббиёти ва реабилитация маркази, футбол академияси тошкент, аргентина венгрия хорватия мутахассислари футбол
олимпия шаҳарчаси тошкент, миллий футбол маркази ўзбекистон, александр беглов ташрифи, спорт инфратузилмаси ўзбекистон, ўзбек спорти ривожи, футбол маркази мураббийлар тайёргарлиги, var маркази ўзбекистон, спорт тиббиёти ва реабилитация маркази, футбол академияси тошкент, аргентина венгрия хорватия мутахассислари футбол
Санкт-Петербург губернатори Олимпия шаҳарчаси ва Миллий футбол марказига ташриф буюрди
МДҲда ноёб Олимпия шаҳарчаси ва хорижий мутахассислар жалб қилинган Миллий футбол маркази Бегловда катта таассурот қолдирди.
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистонга ташрифи доирасида Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси ва Миллий футбол марказида яратилган шароитлар билан танишди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Меҳмонлар спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамроҳлигида шаҳарча ҳудудидаги спорт объектлари, у ерда олиб борилаётган машғулотлар, спортчи ва мураббийлар учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.
Александр Беглов МДҲ давлатлари ҳудудида ҳам ноёб бўлган иншоот - Олимпия шаҳарчаси ўзбек спорти ривожида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида эътироф этди.
Олимпия шаҳарчасига ташрифдан сўнг меҳмонлар Миллий футбол марказида яратилган имкониятлар билан яқиндан танишишди.
"Бир вақтнинг ўзида 6 та терма жамоанинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш имкониятини берувчи замонавий марказдан ўрин олган профессионал футболчи ва мутахассисларни тайёрлаш учун мўлжалланган Мутахассисларни тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Терма жамоалар тайёргарлик маркази, Республика футбол академияси, Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази меҳмонларда ёрқин таассурот қолдирди", - дейилган хабарда.
Ёш истеъдодлар сараланиб, тарбияланаётган ушбу марказга Аргентина, Венгрия ва Хорватия каби давлатлардан мутахассислар жалб қилинган. Улар малакали мураббий, ҳакам, таҳлилчи, селесионер ва футбол менежерларини тайёрлашда иштирок этмоқда. Мажмуада “VAR маркази” ҳам ташкил этилган.
Миллий футбол марказини кўздан кечирган Александр Беглов келгусида ўзбек футболи улкан ғалабаларни қўлга киритишига ишонч билдирди.