“Ўзбекфильм”нинг 22,9 млн евро кредити ва солиқ қарзлари борлиги маълум бўлди

© РИА Новости / Кирилл КаллиниковКинофорум
Кинофорум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2026
Oбуна бўлиш
Киностудия мол-мулки ва ер майдонлари кредит учун гаровга қўйилган, солиқ қарздорлиги сабаб 12 та автомашина аукционга чиқарилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. “Ўзбекфильм” миллий киностудиясининг кредит мажбурияти 22,9 млн еврони ташкил этмоқда. Бу ҳақда маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов маълум қилди.
Унинг қайд этишича, киностудиянинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам мазкур кредит учун гаровга қўйилган. Бундан ташқари, Ўзбекфилмнинг солиқлардан қарийб 1 млрд сўм қарздорлиги мавжуд.
Шу сабабли киностудия балансидаги 12 та автомашинанинг 12 кун ичида аукционга қўйилиши хавфи мавжуд. Шунингдек, ходимларнинг иш ҳақи бўйича ҳам йирик қарздорлик шаклланган.
Аҳмедовнинг қўшимча қилишича, киностудия бир йилда камида 60 миллиард сўмлик буюртма бажармаса, ўзини сақлаб туролмайди. Яъни у амалда давлат буюртмасига қарам бўлиб қолган. Бизнес модели йўқ. Бозор механизмига тўлиқ ўтилмаган.
“Бу рақамлар ортида бир асрлик ўзбек киноси тарихи, унинг обрўси ва тақдири турибди. "Ўзбекфилм"да не-не буюк режиссёрлар, актёрлар, операторлар, рассомлар ва кино мутахассислари ўз йўлини бошлаган. Халқимиз бугун ҳам севиб томоша қиладиган кўплаб фильмлар шу ерда яратилган. Шунинг учун бугунги вазифа – студияни шунчаки сақлаб қолиш эмас. Уни тубдан ислоҳ қилиш керак”, - дейди Кинематография агентлиги директори.
Аввалроқ "Ўзбекфильм"га миллий мақоми берилган эди.
Процесс создания кинематографического изображения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2026
Фильмларини Ўзбекистонда суратга олган хорижий кинокомпаниялар қўллаб-қувватланади
Янгиликлар лентаси
0