https://sputniknews.uz/20260821/kasb-hunarga-oqitish-59846945.html
Хоразм вилоятида касб-ҳунарга ўқитиш тизими қайта кўриб чиқилади
Хоразм вилоятида касб-ҳунарга ўқитиш тизими қайта кўриб чиқилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида амалий тайёргарлик кучайтирилади. 21.08.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-08-21T09:48+0500
2026-08-21T09:48+0500
2026-08-21T10:09+0500
жамият
хоразм вилояти
шавкат мирзиёев
касб-ҳунар мактаблари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/15/59846525_0:133:2560:1573_1920x0_80_0_0_f397ec335c54f7da840040ec18aaac85.jpg
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Хоразм вилоятида касб-ҳунарга ўқитиш тизими қайта кўриб чиқилади ва у меҳнат бозори эҳтиёжлари билан узвий боғланади. Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга шундай топшириқ берди.Маълум қилинишича, айни пайтда вилоятда 39 минг нафар ишсиз фуқаро бор, 102 минг киши меҳнат миграциясида.Бандлик соҳасидаги асосий масалалардан бири мавжуд вакансиялар билан иш изловчиларнинг касбий тайёргарлиги ўртасидаги тафовут экани қайд этилди. Айни пайтда 50 мингдан зиёд вакансия мавжуд бўлса-да, зарур малакага эга кадрлар етишмаслиги сабабли уларнинг бир қисми бўш қолмоқда.Давлат раҳбари касб-ҳунарга ўқитиш тизимини қайта кўриб чиқиш ва уни меҳнат бозори эҳтиёжлари билан узвий боғлаш зарурлигини таъкидлади.Ўтказилган сўровларда олий таълим муассасалари талабаларининг 63 фоизи ўқиш жараёнида етарли амалий кўникмаларни эгалламаётганини қайд этган.Шу боис ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида амалий тайёргарликни кучайтириш, олий таълим ташкилотларининг мавжуд имкониятларидан касбга ўргатишда кенг фойдаланиш вазифаси қўйилди.Университетларда куннинг иккинчи ярмида талабаларнинг касбий ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган машғулотларни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.Йил якунига қадар 18 мингта кам таъминланган оиладаги 81 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш ва 39 минг нафар ишсиз фуқарони доимий иш билан таъминлаш режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20260818/khorazm-loyiha-qurilish-59768380.html
хоразм вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/15/59846525_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_088203c0b00d5d6fe0050323d579c5b9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, хоразм вилояти, шавкат мирзиёев, касб-ҳунар мактаблари
жамият, хоразм вилояти, шавкат мирзиёев, касб-ҳунар мактаблари
Хоразм вилоятида касб-ҳунарга ўқитиш тизими қайта кўриб чиқилади
09:48 21.08.2026 (янгиланди: 10:09 21.08.2026) Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида амалий тайёргарлик кучайтирилади.
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Хоразм вилоятида касб-ҳунарга ўқитиш тизими қайта кўриб чиқилади ва у меҳнат бозори эҳтиёжлари билан узвий боғланади. Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга шундай топшириқ
берди. Маълум қилинишича, айни пайтда вилоятда 39 минг нафар ишсиз фуқаро бор, 102 минг киши меҳнат миграциясида.
Бандлик соҳасидаги асосий масалалардан бири мавжуд вакансиялар билан иш изловчиларнинг касбий тайёргарлиги ўртасидаги тафовут экани қайд этилди. Айни пайтда 50 мингдан зиёд вакансия мавжуд бўлса-да, зарур малакага эга кадрлар етишмаслиги сабабли уларнинг бир қисми бўш қолмоқда.
Давлат раҳбари касб-ҳунарга ўқитиш тизимини қайта кўриб чиқиш ва уни меҳнат бозори эҳтиёжлари билан узвий боғлаш зарурлигини таъкидлади.
Ўтказилган сўровларда олий таълим муассасалари талабаларининг 63 фоизи ўқиш жараёнида етарли амалий кўникмаларни эгалламаётганини қайд этган.
Шу боис ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида амалий тайёргарликни кучайтириш, олий таълим ташкилотларининг мавжуд имкониятларидан касбга ўргатишда кенг фойдаланиш вазифаси қўйилди.
Университетларда куннинг иккинчи ярмида талабаларнинг касбий ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган машғулотларни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Йил якунига қадар 18 мингта кам таъминланган оиладаги 81 минг нафар аҳолини камбағалликдан чиқариш ва 39 минг нафар ишсиз фуқарони доимий иш билан таъминлаш режалаштирилган.