Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ва Кения ўртасидаги товар айирбошлаш 5 йилда қарийб 9 фоизга ошди

© Пресс-служба ЕЭКПосол Кении в России Питер Мутуку Матуки и председатель Коллегии ЕЭК Бакытжан Сагинтаев
Посол Кении в России Питер Мутуку Матуки и председатель Коллегии ЕЭК Бакытжан Сагинтаев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2026
Oбуна бўлиш
Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари ва Кения ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. Москвада Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев ва Кениянинг Россиядаги элчиси Питер Мутуку Матуки учрашди.
Томонлар Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари ва Кения ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Сагинтаевнинг маълум қилишича, 2026 йил январь-май ойларида ЕОИИ мамлакатлари ва Кения ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2025 йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар ошган.
“Сўнгги беш йилда ЕОИИ мамлакатлари ва Кения ўртасидаги товарлар ташқи савдоси ҳажми 8,8 фоизга ошиб, 2025 йилда 460,2 млн доллардан зиёдни ташкил этди. 2026 йилнинг январ-май ойларида товар айирбошлаш ҳажми 2025 йилнинг шу даврига нисбатан икки баравардан кўпроқ ошди", - деди ЕИК ҳаъати раиси.
Аввалроқ 2027 йилгача бўлган даврда Африканинг айрим давлатлари, интеграцион бирлашмалари ва ривожланиш институтлари билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга комплекс кўмаклашиш бўйича тадбирлар режаси қабул қилинган эди.
У ЕИКнинг Африка иттифоқи ва қитъанинг минтақавий интеграцион бирлашмалари билан ҳамкорлигини назарда тутади.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
В торговле Казахстана с ЕАЭС доля товарооборота с Россией составила 87,2%. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Қозоғистоннинг ЕОИИ билан савдосида Россия улуши 87,2 фоизга етди
Янгиликлар лентаси
0