Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Қозоғистоннинг ЕОИИ билан савдосида Россия улуши 87,2 фоизга етди

© ФТС РоссииВ торговле Казахстана с ЕАЭС доля товарооборота с Россией составила 87,2%.
В торговле Казахстана с ЕАЭС доля товарооборота с Россией составила 87,2%. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2026
Oбуна бўлиш
Қозоғистон импортида Россия 30,9 фоиз билан биринчи ўринни эгаллади. ЕОИИ доирасидаги савдонинг эса 87,2 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. 2026 йилнинг биринчи ярмида Россия Қозоғистоннинг асосий импорт ҳамкори бўлиб қолди. Бу Қозоғистон Миллий статистика бюросининг дастлабки маълумотларида келтирилган.
Январь–июнь ойларида Қозоғистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 15,17 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,7 фоизга кўп.
ЕОИИ билан умумий савдо айланмасида Россиянинг улуши 87,2 фоизни ташкил қилди. Кейинги ўринларда Қирғизистон – 8,4 фоиз, Беларусь – 4,1 фоиз ва Арманистон – 0,3 фоиз билан жойлашган.
Шу билан бирга, Россия Қозоғистоннинг дунё мамлакатларидан амалга ошираётган умумий импортида ҳам биринчи ўринда. Унинг улуши 30,9 фоизни ташкил қилди. Хитой 29,1 фоиз билан иккинчи, Германия эса 4,8 фоиз билан учинчи ўринда.
Экспортда эса вазият бошқача. Қозоғистон товарларининг асосий харидори Хитой бўлиб, унинг улуши 18,6 фоизга етган. Италия 17,3 фоиз билан иккинчи, Россия эса 8,6 фоиз билан учинчи ўринда.
Умуман, 2026 йилнинг биринчи ярмида Қозоғистон ташқи савдо айланмаси 71,79 миллиард долларни ташкил этиб, бир йилда 7,2 фоизга ошди.
Рабочая поездка президента Владимира Путина в Омск для участия в форуме сотрудничества с Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Путин ва Тоқаев Омскда ЕОИИ ва логистика бўйича позицияларни мувофиқлаштирди
Янгиликлар лентаси
0