Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Путин ва Тоқаев Омскда ЕОИИ ва логистика бўйича позицияларни мувофиқлаштирди

© POOL / Медиабанкка ўтишРабочая поездка президента Владимира Путина в Омск для участия в форуме сотрудничества с Казахстаном
Рабочая поездка президента Владимира Путина в Омск для участия в форуме сотрудничества с Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2026
Oбуна бўлиш
Омскда Владимир Путин ва Қасим-Жомарт Тоқаев ЕОИИ доирасидаги ҳамкорлик, "Шимол–Жануб" йўлаги, чегара терминаллари, савдо ва қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Омскда ЕОИИ доирасидаги ҳамкорлик, транспорт йўлаклари, савдо ва қўшма инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди.
Учрашув Россия ва Қозоғистон минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида бўлиб ўтди.
Путин Россия ва Қозоғистон халқаро майдонда ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасида фаол ҳамкорлик қилаётганини айтди.
"Бу ерда ҳам гаплашадиган, соатларни тўғрилаб оладиган масалаларимиз бор", — деди Путин.
Путин Россия ва Қозоғистон "Шимол–Жануб" халқаро транспорт йўлагини ривожлантиришда фаол ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.
Қайд этилишича, ЕОИИ ҳудудида Евроосиё рақамли транспорт йўлагини шакллантириш ташаббуси ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа доирасида:
транспорт занжирларини мақбуллаштириш;
юк ҳаракатини қоғозсиз кузатиш;
маълумотларни давлатлар ўртасида тезкор алмашиш;
сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш режалаштирилган.
Путиннинг фикрича, бу юк ташиш муддатини қисқартириш ва транспорт харажатларини камайтириш имконини беради.
Путин икки мамлакат транзит ва божхона терминалларининг ўтказиш қобилиятини ошириш устида ишлаётганини маълум қилди. Бу жараёнга чегарадош ҳудудлар ҳам жалб этилади.
Томонлар трансчегаравий автомобиль йўлларини кенгайтириш, темир йўл ва сув транспорти имкониятларидан фойдаланиш ҳамда авиақатновлар географиясини оширишни режалаштирмоқда.
Тоқаевнинг маълум қилишича, Россия Қозоғистон иқтисодиётига сармоя киритаётган давлатлар орасида биринчи ўринга чиқмоқда. Россия инвестицияларининг умумий ҳажми қарийб 30 млрд долларга етган.
2025 йилда Россия ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 28 млрд долларни ташкил этди.
Путиннинг маълум қилишича, 2026 йилнинг дастлабки беш ойида ўзаро савдо Россия статистикаси бўйича 4 фоиздан зиёд ўсган.
Томонлар, шунингдек, энергетика, қишлоқ хўжалиги, космос, таълим ва Иртиш дарёси экотизимини муҳофаза қилиш соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Международная выставка Иннопром в Екатеринбурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ муҳим ҳамкорлик платформаси бўлиб қолмоқда — бош вазирлар иттифоқ имкониятлари ҳақида
Янгиликлар лентаси
0