https://sputniknews.uz/20260706/eaeu-muhim-hamkorlik-platforma-58861588.html
ЕОИИ муҳим ҳамкорлик платформаси бўлиб қолмоқда — бош вазирлар иттифоқ имкониятлари ҳақида
ЕОИИ муҳим ҳамкорлик платформаси бўлиб қолмоқда — бош вазирлар иттифоқ имкониятлари ҳақида
Sputnik Ўзбекистон
“Иннопром-2026”да ЕОИИ мамлакатлари бош вазирлари саноат кооперацияси, технологиялар трансфери, қўшма ишлаб чиқаришлар ва ўзаро савдо ҳажмини муҳокама қилди.
2026-07-06T17:36+0500
2026-07-06T17:36+0500
2026-07-06T17:43+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
арманистон
қозоғистон
беларусь
қирғизистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/06/58861301_0:300:2954:1962_1920x0_80_0_0_dd90fb8a789c3f3328f4fb072360288f.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Арманистон Россия билан муносабатларни ривожлантириш ва ЕОИИда иштирок этишдан манфаатдор. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Екатеринбургда Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда маълум қилди.Пашиняннинг айтишича, учрашув икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги барча йўналишларни муҳокама қилиш учун яхши имкониятдир.Мишустин ва Пашинян “Иннопром-2026” халқаро саноат кўргазмаси доирасида ўтаётган “Саноат 360. Чегарасиз ишлаб чиқариш” ялпи мажлисида ҳам иштирок этди. Унда ЕОИИ мамлакатлари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, технологик ҳамкорлик ва қўшма ишлаб чиқариш занжирларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Беларусь бош вазири Александр Турчин ЕОИИ бўйича ҳамкорлар ҳудудида ўз технологияларини жорий этиш ва замонавий иш ўринлари яратишга тайёрлигини билдирди.Унинг фикрича, ЕОИИ мамлакатларининг саноат қувватлари, хомашё базаси ва интеллектуал салоҳиятини бирлаштириш катта имкониятлар яратади. Турчин тўлиқ ишлаб чиқариш цикли ва “чегарасиз ишлаб чиқариш” модели санкция чекловлари ва кучли рақобат шароитида долзарб эканини таъкидлади.Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ЕОИИ мамлакатлари билан ҳамкорлик республика учун муҳим платформа бўлиб қолаётганини айтди. Қирғизистон бош вазири Адилбек Касималиев эса 2025 йил якунларига кўра, мамлакатининг ЕОИИ давлатлари билан ўзаро савдоси 7,7 фоизга ошиб, 6 миллиард долларга етганини билдирди. Касималиевнинг сўзларига кўра, ЕОИИ мамлакатларининг технологик, ишлаб чиқариш ва кадрлар салоҳиятини бирлаштириш ички бозорда ҳам, ташқи бозорларда ҳам рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради.
https://sputniknews.uz/20260625/uzbekistan-eaeu-loyihalar-58589461.html
арманистон
қозоғистон
беларусь
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/06/58861301_112:0:2841:2047_1920x0_80_0_0_41bcb6f0110a81a635c8d739aba40bc9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, иннопром халқаро саноат кўргазмаси, арманистон, қозоғистон, беларусь, қирғизистон, россия
еоии, иннопром халқаро саноат кўргазмаси, арманистон, қозоғистон, беларусь, қирғизистон, россия
ЕОИИ муҳим ҳамкорлик платформаси бўлиб қолмоқда — бош вазирлар иттифоқ имкониятлари ҳақида
17:36 06.07.2026 (янгиланди: 17:43 06.07.2026) “Иннопром-2026”да ЕОИИ мамлакатлари бош вазирлари саноат кооперацияси, технологиялар трансфери ва қўшма ишлаб чиқаришларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Арманистон Россия билан муносабатларни ривожлантириш ва ЕОИИда иштирок этишдан манфаатдор. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян Екатеринбургда Россия бош вазири Михаил Мишустин билан учрашувда
маълум қилди.
Пашиняннинг айтишича, учрашув икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги барча йўналишларни муҳокама қилиш учун яхши имкониятдир.
“Сўнгги пайтларда баъзи муаммоли масалалар пайдо бўлди. Умид қиламанки, биз бу масалаларни муҳокама қиламиз ва ҳал қиламиз. <...> биз Россия Федерацияси билан муносабатларимизни янада ривожлантиришга интиламиз. Албатта, биз Евроосиё иқтисодий иттифоқида иштирок этишдан манфаатдормиз”, — деди Пашинян.
Мишустин ва Пашинян “Иннопром-2026” халқаро саноат кўргазмаси доирасида ўтаётган “Саноат 360. Чегарасиз ишлаб чиқариш” ялпи мажлисида ҳам иштирок этди. Унда ЕОИИ мамлакатлари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш, технологик ҳамкорлик ва қўшма ишлаб чиқариш занжирларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Беларусь бош вазири Александр Турчин ЕОИИ бўйича ҳамкорлар ҳудудида ўз технологияларини жорий этиш ва замонавий иш ўринлари яратишга тайёрлигини билдирди.
“Чегарасиз ишлаб чиқариш доирасида Беларусь ўз технологиялари трансферини ва ҳамкорларимиз ҳудудида замонавий иш ўринлари яратилишини таъминлашга тайёр”, — деди Турчин.
Унинг фикрича, ЕОИИ мамлакатларининг саноат қувватлари, хомашё базаси ва интеллектуал салоҳиятини бирлаштириш катта имкониятлар яратади. Турчин тўлиқ ишлаб чиқариш цикли ва “чегарасиз ишлаб чиқариш” модели санкция чекловлари ва кучли рақобат шароитида долзарб эканини таъкидлади.
Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ЕОИИ мамлакатлари билан ҳамкорлик республика учун муҳим платформа бўлиб қолаётганини айтди.
Унинг маълум қилишича, 2025 йилда Қозоғистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб 31 млрд долларга етган.
Қирғизистон бош вазири Адилбек Касималиев эса 2025 йил якунларига кўра, мамлакатининг ЕОИИ давлатлари билан ўзаро савдоси 7,7 фоизга ошиб, 6 миллиард долларга етганини билдирди.
У бу кўрсаткичлар иқтисодий интеграция даражаси юқори экани ва саноат кооперациясини янада кенгайтириш имкониятлари мавжудлигини кўрсатишини айтди.
Касималиевнинг сўзларига кўра, ЕОИИ мамлакатларининг технологик, ишлаб чиқариш ва кадрлар салоҳиятини бирлаштириш ички бозорда ҳам, ташқи бозорларда ҳам рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради.