Ўзбекистон ЯИМда норасмий ва яширин иқтисодиёт улуши — инфографика

Oбуна бўлиш
Кузатилмайдиган иқтисодиётнинг асосий қисми уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти ҳиссасига тўғри келди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиётнинг ялпи қўшилган қиймати 245,5 трлн сўмни ташкил этди.
Кузатилмайдиган иқтисодиётнинг асосий қисми уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти ҳиссасига тўғри келиб, 165,5 трлн сўмни ташкил этди. Яширин иқтисодиёт ҳажми эса 80 трлн сўмга баҳоланган.
Соҳалар кесимида кузатилмайдиган иқтисодиётнинг тегишли тармоқ ялпи қўшилган қийматидаги улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 60,5 фоизни, хизматлар соҳасида 23 фоизни, қурилишда 17,8 фоизни, саноатда эса 6,7 фоизни ташкил этди.
Батафсил — Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0