https://sputniknews.uz/20260820/samarkand-russia-tajriba-organish-59827628.html
Самарқандда оғир ва бедаво касал болаларга ёрдам беришда Россия тажрибаси ўрганилмоқда
Самарқандда оғир ва бедаво касал болаларга ёрдам беришда Россия тажрибаси ўрганилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда оғир ва бедаво касал болаларга ёрдам кўрсатиш бўйича икки ҳафталик семинар ўтказилмоқда. Россиялик мутахассислар маҳаллий шифокорларга оғриқни енгиллаштириш ва бемор оиласини қўллаб-қувватлаш усулларини ўргатмоқда.
2026-08-20T12:56+0500
2026-08-20T12:56+0500
2026-08-20T12:56+0500
тиббиёт муассаси
саратон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
касаллик
ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
жамият
самарқанд
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/14/59827212_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_168b1e9d94247e7947f833e26de66f5c.jpg
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Самарқандда оғир ва бедаво касал болаларга паллиатив ёрдам кўрсатиш бўйича Россия тажрибаси ўрганилмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Машғулотларга россиялик мутахассислар билан бирга, бу йўналишда амалий тажриба тўплаган маҳаллий экспертлар ҳам жалб қилинган.Россиялик мутахассислар орасида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар паллиатив ёрдами бўйича бош мутахассиси, профессор Елена Полевиченко ҳамда Свердловск вилояти болалар клиник шифохонасининг Болаларга паллиатив ёрдам кўрсатиш маркази раҳбари Елена Сапего бор.Полевиченконинг айтишича, университет мутахассислари семинар ташкилотчиси — Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таклифи билан Самарқандга келган.Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, келгусида маҳаллий мутахассисларни Уфа хосписига юбориш режалаштирилган. Улар Россия тажрибаси билан бевосита танишиб, самарали иш усулларини Самарқандда жорий этади.Президент Шавкат Мирзиёев июнь ойи бошида онкологик ва гематологик тиббий ёрдам ҳамда паллиатив хизмат тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишган эди. Ўшанда Самарқанд вилоятида оғир ва бедаво касалликларга чалинган болалар учун хоспис шаклидаги паллиатив ёрдам марказини очиш режалаштирилаётгани маълум қилинган.
https://sputniknews.uz/20260716/uzbekistan-russia-transplantologiya-hamkorlik-59059869.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/14/59827212_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_bfa97c664a720cedc382c791e50f0c6a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тиббиёт муассаси, саратон, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), касаллик, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, жамият, самарқанд, россия, ўзбекистон
тиббиёт муассаси, саратон, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), касаллик, ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, жамият, самарқанд, россия, ўзбекистон
Самарқандда оғир ва бедаво касал болаларга ёрдам беришда Россия тажрибаси ўрганилмоқда
Россиялик мутахассислар самарқандлик шифокорларга оғир ва бедаво касал болаларнинг оғриғини енгиллаштириш ва уларни парваришлаш усулларини ўргатмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Самарқандда оғир ва бедаво касал болаларга паллиатив ёрдам кўрсатиш бўйича Россия тажрибаси ўрганилмоқда, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Машғулотларга россиялик мутахассислар билан бирга, бу йўналишда амалий тажриба тўплаган маҳаллий экспертлар ҳам жалб қилинган.
Россиялик мутахассислар орасида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг болалар паллиатив ёрдами бўйича бош мутахассиси, профессор Елена Полевиченко ҳамда Свердловск вилояти болалар клиник шифохонасининг Болаларга паллиатив ёрдам кўрсатиш маркази раҳбари Елена Сапего бор.
Полевиченконинг айтишича, университет мутахассислари семинар ташкилотчиси — Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таклифи билан Самарқандга келган.
Семинарда болаларга паллиатив ёрдам кўрсатишнинг замонавий усуллари, оғир бемор болалар ва уларнинг оилалари билан ишлаш, шунингдек, мураккаб ҳолатларда тиббий ва ижтимоий ёрдамни самарали ташкил этиш бўйича билим ва тажриба алмашилмоқда.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, келгусида маҳаллий мутахассисларни Уфа хосписига юбориш режалаштирилган. Улар Россия тажрибаси билан бевосита танишиб, самарали иш усулларини Самарқандда жорий этади.
Президент Шавкат Мирзиёев июнь ойи бошида онкологик ва гематологик тиббий ёрдам ҳамда паллиатив хизмат тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишган эди.
Ўшанда Самарқанд вилоятида оғир ва бедаво касалликларга чалинган болалар учун хоспис шаклидаги паллиатив ёрдам марказини очиш режалаштирилаётгани маълум қилинган.