https://sputniknews.uz/20260820/russia-ukraine-zarba-59826274.html
Россия Украинадаги дрон, ракета заводлари ва омборларга оммавий зарба берди
Россия Украинадаги дрон, ракета заводлари ва омборларга оммавий зарба берди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ҚК Киев ва унинг вилоятидаги ҳарбий-саноат корхоналари, логистика марказлари, ёқилғи ва ўқ-дори омборларига оммавий зарба берди. "Flamingo" ракеталари қисмлари ишлаб чиқарилган объект ҳам нишонга олинди.
2026-08-20T12:11+0500
2026-08-20T12:11+0500
2026-08-20T12:11+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия мудофаа вазирлиги
дунё янгиликлари
дунёда
киев
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/14/59825285_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_cc54dd3f945eee038fe818338aab3823.jpg
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Россия Қуролли кучлари 20 августга ўтар кечаси Киев шаҳри ва вилоятидаги ҳарбий-саноат корхоналари, транспорт-логистика марказлари ва омборларга оммавий зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.Зарбалар қуруқлик, ҳаво ва денгизда жойлаштирилган юқори аниқликдаги қуроллар ҳамда узоқ масофали учувчисиз учиш аппаратлари билан амалга оширилган.Шунингдек, "Укрспецсистемс" компаниясининг дронлар учун қисмлар ишлаб чиқарилган, йирик учувчисиз аппаратлар йиғилган ва сақланган савдо-омбор мажмуасига зарба берилди.Авиация саноатининг йиғиш корхонаси ва "Антонов" давлат корхонаси ҳам нишонга олинди. "Антонов"да узоқ масофага учувчи Ан-196 "Лютий" самолёт туридаги дронлари ҳамда турли бошқариладиган учиш аппаратлари ишлаб чиқарилган.Киевдаги ўқ-дорилар омборига ҳам зарба берилган. У ерда М-900 термобарик авиабомбалари, танкка қарши миналар ва "Баба-Яга" дронлари учун ўқ-дорилар сақланган.Киев вилоятида Мартусовкадаги "Zammler Group" транспорт-логистика маркази нишонга олинди. Броварида Украина Қуролли кучлари учун 8 минг куб метргача ёқилғи сақланган омборга зарба берилди. Бундан ташқари, дронлар Бровари туманидаги яна бир логистика марказини нишонга олди.19 август кечқурун эса Черноморск ва Южний портларидаги ҳарбий мол-мулк омборларига зарба берилган.
https://sputniknews.uz/20260816/russia-ukraine-obektlar-zarba-59733052.html
киев
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/14/59825285_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_a5be678884ea09b072c28b7d942497a6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия мудофаа вазирлиги, дунё янгиликлари, дунёда, киев, украина, россия
россия мудофаа вазирлиги, дунё янгиликлари, дунёда, киев, украина, россия
Россия Украинадаги дрон, ракета заводлари ва омборларга оммавий зарба берди
Россия армияси томонидан Киев шаҳри ва вилоятида дрон, ракета ҳамда ўқ-дорилар ишлаб чиқариш ва сақлаш объектлари нишонга олинди.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Россия Қуролли кучлари 20 августга ўтар кечаси Киев шаҳри ва вилоятидаги ҳарбий-саноат корхоналари, транспорт-логистика марказлари ва омборларга оммавий зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги
хабар қилди.
Зарбалар қуруқлик, ҳаво ва денгизда жойлаштирилган юқори аниқликдаги қуроллар ҳамда узоқ масофали учувчисиз учиш аппаратлари билан амалга оширилган.
Киевда узоқ ва ўрта масофали зарба берувчи дронлар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарган "Fire Point" корхонаси нишонга олинди. Вазирлик маълумотига кўра, бу ерда "Flamingo" қанотли ракеталари учун тезлаткичлар ҳам йиғилган ва сақланган.
Шунингдек, "Укрспецсистемс" компаниясининг дронлар учун қисмлар ишлаб чиқарилган, йирик учувчисиз аппаратлар йиғилган ва сақланган савдо-омбор мажмуасига зарба берилди.
Авиация саноатининг йиғиш корхонаси ва "Антонов" давлат корхонаси ҳам нишонга олинди. "Антонов"да узоқ масофага учувчи Ан-196 "Лютий" самолёт туридаги дронлари ҳамда турли бошқариладиган учиш аппаратлари ишлаб чиқарилган.
Киевдаги ўқ-дорилар омборига ҳам зарба берилган. У ерда М-900 термобарик авиабомбалари, танкка қарши миналар ва "Баба-Яга" дронлари учун ўқ-дорилар сақланган.
Киев вилоятида Мартусовкадаги "Zammler Group" транспорт-логистика маркази нишонга олинди.
Марказда дронлар, роботлаштирилган мажмуалар ва радиоэлектрон кураш воситаларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган икки хил мақсаддаги маҳсулотлар сақланган ва тақсимланган.
Броварида Украина Қуролли кучлари учун 8 минг куб метргача ёқилғи сақланган омборга зарба берилди. Бундан ташқари, дронлар Бровари туманидаги яна бир логистика марказини нишонга олди.
19 август кечқурун эса Черноморск ва Южний портларидаги ҳарбий мол-мулк омборларига зарба берилган.