https://sputniknews.uz/20260816/russia-ukraine-obektlar-zarba-59733052.html
Нефть заводи, комбинат ва кема — Россия Украина ҳарбий таъминоти объектларига зарба берди
Нефть заводи, комбинат ва кема — Россия Украина ҳарбий таъминоти объектларига зарба берди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Мудофаа вазирлиги Киевдаги ҳарбий-саноат корхоналари, Кременчуг нефтни қайта ишлаш заводи, Кривой Рогдаги металлургия комбинати ва Одесса портидаги кеманинг нишонга олинганини маълум қилди.
2026-08-16T12:06+0500
2026-08-16T12:06+0500
2026-08-16T12:06+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
россия мудофаа вазирлиги
украина
киев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0b/23898803_0:156:3001:1844_1920x0_80_0_0_be4091b6205278d72b26b06f0ca5910d.jpg
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Россия Қуролли Кучлари Киевдаги ҳарбий-саноат корхоналари, Кременчуг нефтни қайта ишлаш заводи ва Кривой Рогдаги металлургия комбинатига гуруҳли зарба берди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.Зарбалар ерда ва ҳаводан учириладиган юқори аниқликдаги қуроллар ҳамда узоқ масофали учувчисиз учиш аппаратлари билан амалга оширилган.Киевда “Flamingo” қанотли ракеталари учун бутловчи қисмлар, жанговар каллаклар ва қаттиқ ёқилғили тезлатгичлар ишлаб чиқарадиган “ФАЕР ПОЙНТ” корхонаси нишонга олинган.Полтава вилоятининг Кременчуг шаҳрида Украина Қуролли Кучлари учун ёнилғи-мойлаш материаллари ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган нефтни қайта ишлаш заводи нишонга олинган. Завод резервуарларидан хориждан келаётган ёнилғини қайта юклаш учун ҳам фойдаланилган.Кривой Рогда эса қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш учун пўлат прокат тайёрлайдиган металлургия комбинати цехларига зарба берилган.Бундан ташқари, вазирлик Одесса портида Украина Қуролли Кучлари учун ҳарбий мулк ортилган юк кемасига зарбдор дронлар билан ҳужум қилинганини маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20260815/rossiya-odessa-portlaridagi-harbiy-nishonlarga-zarba-berdi-59722950.html
украина
киев
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0b/23898803_166:0:2833:2000_1920x0_80_0_0_6112838f46ae3f52af9a69cfa132f7ff.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги, украина, киев
дунё янгиликлари, дунёда, россия мудофаа вазирлиги, украина, киев
Нефть заводи, комбинат ва кема — Россия Украина ҳарбий таъминоти объектларига зарба берди
Россия ҳарбийлари Киев, Кременчуг ва Кривой Рогда Украина мудофаа саноати ва уни таъминловчи объектларга зарба берганини маълум қилди
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Россия Қуролли Кучлари Киевдаги ҳарбий-саноат корхоналари, Кременчуг нефтни қайта ишлаш заводи ва Кривой Рогдаги металлургия комбинатига гуруҳли зарба берди, деб
хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Зарбалар ерда ва ҳаводан учириладиган юқори аниқликдаги қуроллар ҳамда узоқ масофали учувчисиз учиш аппаратлари билан амалга оширилган.
Киевда “Flamingo” қанотли ракеталари учун бутловчи қисмлар, жанговар каллаклар ва қаттиқ ёқилғили тезлатгичлар ишлаб чиқарадиган “ФАЕР ПОЙНТ” корхонаси нишонга олинган.
Шунингдек, зарбдор дронлар, “Хрушч” тутувчи дронлари ва “Гарпия” зенит-дронлари учун компонентлар ишлаб чиқарувчи КИЕВ-111 (“УКРДЕФЕНС КАМПАНИ”) корхонасига зарба берилгани айтилди.
Полтава вилоятининг Кременчуг шаҳрида Украина Қуролли Кучлари учун ёнилғи-мойлаш материаллари ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган нефтни қайта ишлаш заводи нишонга олинган. Завод резервуарларидан хориждан келаётган ёнилғини қайта юклаш учун ҳам фойдаланилган.
Кривой Рогда эса қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш учун пўлат прокат тайёрлайдиган металлургия комбинати цехларига зарба берилган.
Бундан ташқари, вазирлик Одесса портида Украина Қуролли Кучлари учун ҳарбий мулк ортилган юк кемасига зарбдор дронлар билан ҳужум қилинганини маълум қилди.