ОТМ, лицей ва техникумларда ўқиш қачон бошланиши маълум бўлди

© Sputnik/Abdubakir YunusovМинистерство высшего образования, науки и инноваций
Министерство высшего образования, науки и инноваций - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2026
Oбуна бўлиш
Лицей ва техникумларда дарслар 2 сентябрдан, ОТМ талабалари учун эса босқичига қараб 7 ёки 14 сентябрдан бошланади.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Ўзбекистонда олий таълим ташкилотлари, академик лицей ва техникумларда 2026/2027 ўқув йили бошланадиган саналар белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, академик лицей ва техникумларда ўқув жараёни 2 сентябрдан — Мустақиллик байрамидан кейинги кундан бошланади.
Олий таълим ташкилотларида эса:
1-босқич талабалари учун 7 сентябрдан;
2-босқич ва ундан юқори босқич талабалари учун 14 сентябрдан ўқув жараёнлари ташкил этилади.
Ўтган 2025/2026 ўқув йилида дарслар академик лицей ўқувчилари ва 1-босқич талабалари учун 3 сентябрдан, юқори босқич талабалари учун эса 8 сентябрдан бошланган эди.
Пресс-конференция Министерства высшего образования, науки и инноваций  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2026
ОТМларга қабул: натижалар, квотадан ташқари қабул ва ётоқхона бўйича маълумот берилди
Янгиликлар лентаси
0