ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 20 МВт қувватга эга Чорбоғ шамол электр станцияси фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Бурчмулла ҳудудида барпо этилган станцияда ҳар бири 5 МВт қувватга эга тўртта замонавий шамол турбинаси ўрнатилган.Станция эксплуатацияси бошлиғи Рустам Эргешовнинг маълум қилишича, объект йилига 50 млн кВт·соатгача экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариши мумкин. Бу қарийб 20 мингта хонадоннинг электр энергиясига бўлган йиллик талабини қоплашга етади.Лойиҳа Хитой томони ажратган 28 млн долларлик грант ҳисобига амалга оширилди. Қурилишнинг бош пудратчиси Хитойнинг TBEA компанияси бўлди. Турбиналар ва бошқа технологик ускуналар ҳам Хитойдан етказиб берилган.
Хитой ажратган 28 млн долларлик грант ҳисобига қурилган станция йилига 50 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқаради.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 20 МВт қувватга эга Чорбоғ шамол электр станцияси фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бурчмулла ҳудудида барпо этилган станцияда ҳар бири 5 МВт қувватга эга тўртта замонавий шамол турбинаси ўрнатилган.
Станция эксплуатацияси бошлиғи Рустам Эргешовнинг маълум қилишича, объект йилига 50 млн кВт·соатгача экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариши мумкин. Бу қарийб 20 мингта хонадоннинг электр энергиясига бўлган йиллик талабини қоплашга етади.
"Шамол тезлиги секундига 3 метрга етганда генераторлар автоматик равишда ишга тушади, 22 метрга етганда эса автоматик тарзда ўчади. Барча жараёнлар инсон аралашувисиз бошқарилади. Электр энергияси ҳеч қандай ёқилғисиз, фақат шамол кучи ҳисобига ишлаб чиқарилади", — деди Эргешов.
Лойиҳа Хитой томони ажратган 28 млн долларлик грант ҳисобига амалга оширилди. Қурилишнинг бош пудратчиси Хитойнинг TBEA компанияси бўлди. Турбиналар ва бошқа технологик ускуналар ҳам Хитойдан етказиб берилган.
"Ўзбекгидроэнерго" шамол энергетикаси технологияларини 2017 йилда айнан Бўстонлиқ туманида синовдан ўтказа бошлаган. Ўшанда 750 кВт қувватга эга дастлабки пилот шамол қурилмаси ишга туширилган эди.