ЖССТ Ўзбекистонда шифохоналар хавфсизлигини баҳолашни бошлайди — нималар текширилади?

© Sputnik / Alexey Vitvitsky / Медиабанкка ўтишЭмблема Всемирной организации здравоохранения на дверях штаб-квартиры в Женеве
Эмблема Всемирной организации здравоохранения на дверях штаб-квартиры в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2026
Oбуна бўлиш
23–25 август кунлари пилот шифохоналар ЖССТ методикаси асосида баҳоланади. Натижалар кейинги чора-тадбирлар учун асос бўлади.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат шифохоналарининг фавқулодда вазиятларга тайёрлигини кучайтириш бўйича янги ташаббусни бошлади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Дастурда асосий эътибор зилзилалар, шунингдек, кимёвий, биологик, радиологик ва ядровий (CBRN) ҳодисалар юз берганда тиббиёт муассасаларининг хавфсизлиги ва ишлашда давом эта олиш қобилиятига қаратилади.
Ташаббус доирасида 23–25 август кунлари Тошкентда танлаб олинган пилот шифохоналар вакиллари учун амалий семинар ўтказилади. Унда ЖССТнинг Hospital Safety Index — Шифохоналар хавфсизлиги индекси методикаси қўлланади.
Баҳолаш учта асосий йўналишни қамраб олади:
шифохона биноларининг конструктив хавфсизлиги;
конструкцияга боғлиқ бўлмаган тизим ва жиҳозлар ҳолати;
фавқулодда вазиятларни бошқариш имкониятлари.
Иштирокчилар мазкур методика асосида ўз шифохоналарининг ҳолатини ҳам баҳолайди.
Натижада пилот тиббиёт муассасаларининг кучли ва заиф томонлари, шунингдек, биринчи навбатда бартараф этилиши лозим бўлган муаммолар аниқланади.
Кейинчалик шу маълумотлар асосида шифохоналар учун фавқулодда вазиятларга жавоб чоралари режаларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Ташаббус келгусида Ўзбекистон бўйлаб кенгайтирилиши мумкин.
Организация питания в школах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2026
Болалар орасида семириш ортмоқда — ЖССТ мактабларда соғлом овқатланиш қўлланмасини чиқарди
Янгиликлар лентаси
0