https://sputniknews.uz/20260129/who-maktab-soglom-ovqatlanish-qollanma-55352910.html
Болалар орасида семириш ортмоқда — ЖССТ мактабларда соғлом овқатланиш қўлланмасини чиқарди
Болалар орасида семириш ортмоқда — ЖССТ мактабларда соғлом овқатланиш қўлланмасини чиқарди
Sputnik Ўзбекистон
ЖССТ мактабларда соғлом овқатланиш бўйича илк глобал тавсияларни эълон қилди. Зарарли маҳсулотлар камайтирилиб, фойдали озиқ-овқат улуши оширилади.
2026-01-29T17:58+0500
2026-01-29T17:58+0500
2026-01-29T17:58+0500
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жсст
овқатланиш
жамият
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/02/27716067_0:130:3181:1919_1920x0_80_0_0_e3e4cbde0bd59ca67696dbca9a797f6e.jpg
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан мактабларда соғлом овқатланишни йўлга қўйиш бўйича илк глобал тавсиялар эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.ЖССТ раҳбарияти фикрича, умумтаълим муассасаларида соғлом овқатланишни таъминлаш келгусида кўплаб касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади.Ташкилот ушбу қўлланмани амалиётга жорий этишда давлатларга техник кўмак кўрсатишни режалаштирмоқда.Маълум қилинишича, сўнгги йилларда болалар ўртасида ортиқча вазн ва семириш ҳолатлари кескин ортиб бормоқда. 2025 йилда илк бор болалар ўртасида семириш кўрсаткичи озғинликдан анча юқори бўлди. Ҳар ўнинчи бола семиришдан азият чекмоқда, 391 миллион нафар бола ва ўсмир ортиқча вазнга эга.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда мактаб ошхоналарида ўқувчилар соғлиги учун зарарли маҳсулотлар тайёрланиши ва сотилиши тақиқланган.
https://sputniknews.uz/20250914/kuz-bolalar-tavsiya-51953801.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/02/27716067_137:0:2868:2048_1920x0_80_0_0_5a1be1769129621c71abd098b29be0f7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жсст, мактаб ошхонаси, соғлом овқатланиш, шакар, туз, трансёғлар, болалар семириши, мева-сабзавот, ўзбекистон
жсст, мактаб ошхонаси, соғлом овқатланиш, шакар, туз, трансёғлар, болалар семириши, мева-сабзавот, ўзбекистон
Болалар орасида семириш ортмоқда — ЖССТ мактабларда соғлом овқатланиш қўлланмасини чиқарди
ЖССТ мактабларда соғлом овқатланишни йўлга қўйиш бўйича илк глобал тавсияларни эълон қилди. Унда зарарли маҳсулотларни камайтириш ва фойдали озиқ-овқат улушини оширишга урғу берилган.
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан мактабларда соғлом овқатланишни йўлга қўйиш бўйича илк глобал тавсиялар эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
ЖССТ раҳбарияти фикрича, умумтаълим муассасаларида соғлом овқатланишни таъминлаш келгусида кўплаб касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Тавсияларда мактабларда шакар, туз ва трансёғлар каби зарарли маҳсулотлар истеъмолини камайтириш, аксинча мева-сабзавот, ёнғоқ, дон ва дуккакли маҳсулотлар улушини ошириш зарурлиги қайд этилган.
Ташкилот ушбу қўлланмани амалиётга жорий этишда давлатларга техник кўмак кўрсатишни режалаштирмоқда.
Маълум қилинишича, сўнгги йилларда болалар ўртасида ортиқча вазн ва семириш ҳолатлари кескин ортиб бормоқда. 2025 йилда илк бор болалар ўртасида семириш кўрсаткичи озғинликдан анча юқори бўлди. Ҳар ўнинчи бола семиришдан азият чекмоқда, 391 миллион нафар бола ва ўсмир ортиқча вазнга эга.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда мактаб ошхоналарида ўқувчилар соғлиги учун зарарли маҳсулотлар тайёрланиши ва сотилиши тақиқланган.