https://sputniknews.uz/20260819/uzbekistan-turist-startap-subsidiya-59809279.html
Ўзбекистонда туристик стартапларга 1 млрд сўмгача субсидия берилади
Ўзбекистонда туристик стартапларга 1 млрд сўмгача субсидия берилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда туристик стартапларни қўллаб-қувватлаш тартиби тасдиқланди. Ҳар йили 10 тагача лойиҳа харажатларининг 50 фоизи, аммо 1 млрд сўмдан ошмаган қисми қопланади.
2026-08-19T16:29+0500
2026-08-19T16:29+0500
2026-08-19T16:29+0500
туризм
туризм қўмитаси
ўзбекистон
субсидия
туризм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0a/59607136_0:208:1448:1023_1920x0_80_0_0_b1cfedc97d231c4f321fad8e88274501.png
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистонда туристик стартапларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш харажатларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади. Бу бўйича маъмурий регламент Ҳукумат қарори билан тасдиқланди.Янги тартибга кўра, ҳар йили энг яхши 10 тагача туристик стартапга харажатларининг 50 фоизи, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.Лойиҳаларни махсус комиссия баҳолайди. Бунда стартапнинг муайян туристик хизматни ривожлантиришга қаратилгани, туристлар учун долзарблиги ҳамда бозорда аввал бўлмаган ёки сезиларли такомиллаштирилган ечим таклиф қилиши ҳисобга олинади.Ариза келиб тушганидан кейин 5 иш куни ичида талабгорга суҳбат ҳақида хабар берилади. Суҳбатдан сўнг комиссия 10 иш кунида лойиҳанинг белгиланган талабларга мослигини ўрганади.Субсидия ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинса, Туризм қўмитаси маблағни 7 иш куни ичида талабгорнинг банк ҳисобварағига ўтказади.
https://sputniknews.uz/20260711/ishbilarmonlik-turizm-58971573.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0a/59607136_0:0:1449:1086_1920x0_80_0_0_e40b4709b0c3c3a975787b845e333d2b.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, туризм қўмитаси, ўзбекистон, субсидия, туризм
туризм, туризм қўмитаси, ўзбекистон, субсидия, туризм
Ўзбекистонда туристик стартапларга 1 млрд сўмгача субсидия берилади
Янги тартибга кўра, давлат ҳар йили энг яхши 10 тагача туристик стартап харажатларининг 50 фоизини қоплаб беради.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Ўзбекистонда туристик стартапларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш харажатларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади. Бу бўйича маъмурий регламент Ҳукумат қарори билан
тасдиқланди.
Янги тартибга кўра, ҳар йили энг яхши 10 тагача туристик стартапга харажатларининг 50 фоизи, бироқ 1 млрд сўмдан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.
Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали мурожаат қилиш мумкин. Аризалар Туризм қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
Лойиҳаларни махсус комиссия баҳолайди. Бунда стартапнинг муайян туристик хизматни ривожлантиришга қаратилгани, туристлар учун долзарблиги ҳамда бозорда аввал бўлмаган ёки сезиларли такомиллаштирилган ечим таклиф қилиши ҳисобга олинади.
Ариза келиб тушганидан кейин 5 иш куни ичида талабгорга суҳбат ҳақида хабар берилади. Суҳбатдан сўнг комиссия 10 иш кунида лойиҳанинг белгиланган талабларга мослигини ўрганади.
Субсидия ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинса, Туризм қўмитаси маблағни 7 иш куни ичида талабгорнинг банк ҳисобварағига ўтказади.