Ўзбекистон ва Эрон савдо ҳамда транспорт алоқаларини кенгайтиришни муҳокама қилди

© Пресс-служба МИДУзбекистан и Иран обсудили расширение торговых и транспортных связей
Узбекистан и Иран обсудили расширение торговых и транспортных связей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2026
Oбуна бўлиш
Теҳронда ўзаро савдони ошириш, юк ташиш ҳажмини кўпайтириш ва давлат идоралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. 18 август куни Теҳронда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация Эрон биринчи вице-президентининг ўринбосари Али Нажафий Хўшруди билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Музокараларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, мунтазам сиёсий мулоқотни давом эттириш ва икки мамлакат давлат идоралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Асосий эътибор савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш ва транспорт-транзит имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратилди. Томонлар минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашди.
Аввалроқ Баҳромжон Аълоев Эрон ташқи ишлар вазирининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Ҳамид Қанбарий билан музокара ўтказган эди.
Унда ўзаро савдо ҳажмини ошириш, етказиб бериладиган маҳсулотлар турини кенгайтириш, инвестициявий алоқалар ва бизнес вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, амалдаги транспорт йўналишлари самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ҳамда Эрон ўртасида юк ташиш ҳажмини кўпайтириш учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.
Встреча главы МИД Ирана Аббаса Аракчи с первым замглавы МИД РУз Бахромжоном Аълоевым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2026
Аълоев ва Ароқчи Теҳронда Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигини муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0