Аълоев ва Ароқчи Теҳронда Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорлигини муҳокама қилди

© Министерство иностранных делВстреча главы МИД Ирана Аббаса Аракчи с первым замглавы МИД РУз Бахромжоном Аълоевым
Встреча главы МИД Ирана Аббаса Аракчи с первым замглавы МИД РУз Бахромжоном Аълоевым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2026
Oбуна бўлиш
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Баҳромжон Аълоев билан учрашувда Ўзбекистон билан савдо, инвестиция ва транспорт-транзит алоқаларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Теҳронда Ўзбекистон ва Эрон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев, Эрон томонига ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мажид Тахти-Равончи раҳбарлик қилди.
Музокараларда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт-транзит алоқаларини кенгайтириш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга асосий эътибор қаратилди.
Томонлар маданий-гуманитар алмашинувлар, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалаларни ҳам муҳокама қилди.
Ташриф доирасида Баҳромжон Аълоев Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан ҳам учрашди.
Суҳбатда савдо, инвестиция ва транспорт-транзит ҳамкорлигини кенгайтириш, ҳукуматлараро механизмлар ҳамда бизнес алоқаларини фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Транспорт йўналиши Ўзбекистон учун алоҳида аҳамиятга эга. 2026 йил июлида тақдим этилган транспорт-логистика режаларида Хитой — Марказий Осиё — Эрон йўналиши мамлакатнинг истиқболли транзит коридорларидан бири сифатида кўрсатилган.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Эрон Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон автомаршрути ҳамда Чобаҳор порти имкониятларидан фойдаланиш масалаларини ҳам муҳокама қилган.
В рамках IV заседания министров промышленности ШОС состоялась встреча делегаций Узбекистана и Ирана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2026
Ўзбекистон ва Эрон Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказишга келишиб олди
Янгиликлар лентаси
0