https://sputniknews.uz/20260819/usa-icc-sanktsiya-59793983.html
АҚШ Халқаро жиноят суди раҳбариятига қарши янги санкциялар киритди — низо сабаблари
АҚШ Халқаро жиноят суди раҳбариятига қарши янги санкциялар киритди — низо сабаблари
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ ХЖС раҳбариятига қарши янги санкциялар жорий қилди. Вашингтон суд ўз юрисдикциясини АҚШ ва уни тан олмаган давлатлар фуқароларига татбиқ этишига қарши чиқмоқда.
2026-08-19T10:47+0500
2026-08-19T10:47+0500
2026-08-19T10:47+0500
дунё янгиликлари
дунёда
суд
халқаро жиноят суди (хжс)
дональд трамп
марко рубио
санкция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/15/51380656_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_c13aad98f8d96b2488bfbc233e5ca38c.jpg
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. АҚШ Халқаро жиноят суди (ХЖС) раиси Томоко Аканэ ва суднинг етакчи юристи Абдулайе Сейега қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берди.АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг билдиришича, улар ХЖС ваколатини тан олмаган давлатлар мансабдорларини тергов қилиш, ҳибсга олиш ёки жавобгарликка тортишга қаратилган ҳаракатларда бевосита иштирок этган.АҚШ ва ХЖС ўртасидаги низо нимадан бошланган?Вашингтон ва ХЖС ўртасидаги келишмовчилик анча олдин бошланган. АҚШ Рим статути иштирокчиси эмас ва ХЖС Америка фуқароларини жавобгарликка тортиш ваколатига эга эмаслигини таъкидлаб келади. Низо ХЖСнинг Афғонистонда америкалик ҳарбийлар эҳтимолий жиноятларини ўрганиши ортидан кучайган.2025 йил февралда Дональд Трамп ХЖСга қарши санкциялар жорий этиш тўғрисидаги фармон имзолади.Дастлаб санкциялар ХЖС прокурори Карим Хонга нисбатан қўлланган.ХЖС эса Рим статути иштирокчиси бўлган давлат ҳудудида жиноят содир этилган бўлса, гумонланувчининг қайси давлат фуқароси экани суд ишни кўриб чиқишига тўсқинлик қилмайди, деган позицияда.Энди Вашингтон босимни яна кучайтирмоқда. Давлат департаменти зарур бўлса, ХЖС АҚШ фуқаролари ва унинг иттифоқчилари учун хавф туғдира олмайдиган ҳолатга келгунча уни "тизимли равишда парчалаш"га қаратилган қўшимча чоралар кўрилишини маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20250821/aqsh-xalqaro-jinoiy-sud-51381988.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/15/51380656_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_b02c3acdf4ead35878254c26f9d50838.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, суд, халқаро жиноят суди (хжс), дональд трамп, марко рубио, санкция
дунё янгиликлари, дунёда, суд, халқаро жиноят суди (хжс), дональд трамп, марко рубио, санкция
АҚШ Халқаро жиноят суди раҳбариятига қарши янги санкциялар киритди — низо сабаблари
Вашингтон зарурат туғилса, судни "тизимли равишда парчалаш" чораларини давом эттиришини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. АҚШ Халқаро жиноят суди (ХЖС) раиси Томоко Аканэ ва суднинг етакчи юристи Абдулайе Сейега қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти
хабар берди.
АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг билдиришича, улар ХЖС ваколатини тан олмаган давлатлар мансабдорларини тергов қилиш, ҳибсга олиш ёки жавобгарликка тортишга қаратилган ҳаракатларда бевосита иштирок этган.
Санкциялар уларнинг АҚШ юрисдикциясидаги активларини музлатиш ва Америка молия тизимидан фойдаланишини чеклашни назарда тутади.
АҚШ ва ХЖС ўртасидаги низо нимадан бошланган?
Вашингтон ва ХЖС ўртасидаги келишмовчилик анча олдин бошланган. АҚШ Рим статути иштирокчиси эмас ва ХЖС Америка фуқароларини жавобгарликка тортиш ваколатига эга эмаслигини таъкидлаб келади. Низо ХЖСнинг Афғонистонда америкалик ҳарбийлар эҳтимолий жиноятларини ўрганиши ортидан кучайган.
2025 йил февралда Дональд Трамп ХЖСга қарши санкциялар жорий этиш тўғрисидаги фармон имзолади.
Бунга суднинг АҚШ ҳарбийларига оид терговлари ҳамда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиш ордерлари сабаблардан бири сифатида кўрсатилган.
Дастлаб санкциялар ХЖС прокурори Карим Хонга нисбатан қўлланган.
ХЖС эса Рим статути иштирокчиси бўлган давлат ҳудудида жиноят содир этилган бўлса, гумонланувчининг қайси давлат фуқароси экани суд ишни кўриб чиқишига тўсқинлик қилмайди, деган позицияда.
Энди Вашингтон босимни яна кучайтирмоқда. Давлат департаменти зарур бўлса, ХЖС АҚШ фуқаролари ва унинг иттифоқчилари учун хавф туғдира олмайдиган ҳолатга келгунча уни "тизимли равишда парчалаш"га қаратилган қўшимча чоралар кўрилишини маълум қилди.