"Бизнинг мерос": Рўзи Чориев ва Тешабой Пирматов ижодига бағишланган кўргазма — фото

Oбуна бўлиш
Тошкентдаги Марказий кўргазмалар залида "Бизнинг мерос" туркуми доирасида икки таниқли ўзбек мусаввирининг юбилей кўргазмаси давом этмоқда.
Тошкентдаги Марказий кўргазмалар залида "Бизнинг мерос" туркуми доирасида Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев (1931–2004) ва таниқли мусаввир Тешабой Пирматов (1936–2008) таваллуд саналарига бағишланган юбилей кўргазмаси давом этмоқда.
Кўргазмада икки рассомнинг бой ижодий мероси кенг жамоатчиликка тақдим этилган. Экспозицияда уларнинг миллий тасвирий санъат тараққиётига қўшган ҳиссаси, ўзига хос ижодий услуби ва асарларида акс этган мавзуларга алоҳида эътибор қаратилган.
Тешабой Пирматов ижодида деҳқонлар ва меҳнаткашлар ҳаёти, қишлоқ турмуши ҳамда она табиат манзаралари муҳим ўрин эгаллайди. Унинг асарлари ранглар уйғунлиги, пухта композиция, образларнинг самимийлиги ва мазмундорлиги билан ажралиб туради.
Кўргазмадан мусаввирнинг "Маккажўхори етиштирувчилар", "Пилла", "Биз пахтакормиз" каби машҳур асарлари ҳам ўрин олган. Рассом ижодида инсон меҳнати, оддий турмуш тарзи ва ҳаётга муҳаббат асосий ғоялардан бири сифатида намоён бўлади.
"Тешабой Пирматов асарларида инсон меҳнати, қишлоқ ҳаёти ва она табиат гўзаллиги юксак бадиий маҳорат ва самимият билан ифода этилган", — дея таъкидланди кўргазма очилишида.
Ўзбекистон халқ рассоми, Бадиий академиянинг фахрий академиги Рўзи Чориев эса миллий рангтасвир, айниқса, портрет жанри ривожига салмоқли ҳисса қўшган ижодкорлардан бири ҳисобланади. Унинг асарларида Сурхондарё табиати, халқ турмуши, инсон руҳияти ва миллий қадриятлар ўзига хос бадиий талқинда акс этган.
Рўзи Чориев ижодида портрет жанри алоҳида ўрин тутади. У оддий қишлоқ аҳлидан тортиб таниқли маданият ва санъат намояндаларигача бўлган қатор замондошлар образларини яратган. Сурхондарё табиати ва унинг одамларига бағишланган асарлар ҳам рассом ижодининг муҳим қисмини ташкил этади.
Кўргазмага қўйилган асарлар икки устоз мусаввирнинг ижодий қарашлари, индивидуал бадиий услуби ва ўзбек тасвирий санъати тарихидаги ўрнини яна бир бор намоён этади.
Экспозиция Бадиий кўргазмалар дирекцияси фонди ҳамда Тешабой Пирматовнинг ўғли Улуғбек Пирматовнинг шахсий коллекцияси асосида шакллантирилган.
Кўргазма 30 августга қадар давом этади.
© Sputnik / Бахром Хатамов

"Бизнинг мерос": Рўзи Чориев ва Тешабой Пирматов кўргазмаси

"Бизнинг мерос": Рўзи Чориев ва Тешабой Пирматов кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
1/16

2/16

3/16

4/16

5/16

6/16

7/16

8/16

9/16

10/16

11/16

12/16

13/16

14/16

15/16

16/16

Янгиликлар лентаси
0