https://sputniknews.uz/20260819/beshkent-shifoxona-qurilish-59799785.html
Бешкентда шифохона қуриш бўйича БМТ бошқармаси ва ADFD билан келишув имзоланди
Бешкентда шифохона қуриш бўйича БМТ бошқармаси ва ADFD билан келишув имзоланди
Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарё тиббиётини янгилаш лойиҳаси $127,1 млнга баҳоланган. Бешкент қисмига ADFD $42,5 млн, Қарши ва телемедицинага IsDB $84,6 млн ажратади.
2026-08-19T11:44+0500
2026-08-19T11:44+0500
2026-08-19T11:53+0500
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
қашқадарё вилояти
бмт
тиббиёт муассаси
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/13/59799067_0:47:900:553_1920x0_80_0_0_fb924be4f797b7aafd8a7c0ddb466422.png
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Қашқадарё вилояти Бешкент шаҳрида 300 ўринли янги кўп тармоқли шифохона қуриш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.Хабарда айтилишича, келишув Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Абу-Даби тараққиёт жамғармаси (ADFD) ва БМТнинг Лойиҳаларга хизмат кўрсатиш бошқармаси (UNOPS) ўртасида имзоланди.Бешкентдаги шифохона Қашқадарёда тиббий хизматларни яхшилашга қаратилган умумий қиймати қарийб 127,1 млн долларлик йирик лойиҳанинг бир қисми ҳисобланади. Шундан 42,5 млн доллар ADFD томонидан Бешкентдаги лойиҳага, 84,6 млн доллар эса Ислом тараққиёт банки томонидан Қаршидаги тиббий инфратузилма ва телемедицина тизимини ривожлантиришга йўналтирилади.Бешкентдаги янги шифохона амалдаги эски тиббий инфратузилма ўрнини эгаллайди. Қарши тумани тиббиёт бирлашмасининг Бешкентдаги биноси ўтган асрнинг 1960–1970-йилларида қурилган.2023 йилда президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида давлат раҳбари мазкур муассасада бўлиб, янги шифохона қуриш бўйича топшириқ берган.UNOPS маълумотига кўра, янги шифохонада акушерлик, педиатрия, жарроҳлик, юқумли касалликлар, патология ва амбулатор тиббий ёрдам йўналишларида хизмат кўрсатилади.
https://sputniknews.uz/20260416/fergana-shifoxona-qurish-bitim-56930346.html
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/13/59799067_50:0:850:600_1920x0_80_0_0_f8103cbeece7e56393a8dcc429af5abf.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), қашқадарё вилояти, бмт, тиббиёт муассаси, жамият
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), қашқадарё вилояти, бмт, тиббиёт муассаси, жамият
Бешкентда шифохона қуриш бўйича БМТ бошқармаси ва ADFD билан келишув имзоланди
11:44 19.08.2026 (янгиланди: 11:53 19.08.2026) Лойиҳа доирасида Бешкентдаги эски тиббий инфратузилма янгиланиб, 300 ўринли замонавий кўп тармоқли шифохона барпо этилади.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Қашқадарё вилояти Бешкент шаҳрида 300 ўринли янги кўп тармоқли шифохона қуриш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати
хабар берди.
Хабарда айтилишича, келишув Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Абу-Даби тараққиёт жамғармаси (ADFD) ва БМТнинг Лойиҳаларга хизмат кўрсатиш бошқармаси (UNOPS) ўртасида имзоланди.
Бешкентдаги шифохона Қашқадарёда тиббий хизматларни яхшилашга қаратилган умумий қиймати қарийб 127,1 млн долларлик йирик лойиҳанинг бир қисми ҳисобланади.
У Қарши ва Бешкентда янги кўп тармоқли тиббиёт муассасаларини қуриш ва жиҳозлаш, шунингдек, вилоятда телемедицина хизматларини ривожлантиришни қамраб олади.
Шундан 42,5 млн доллар ADFD томонидан Бешкентдаги лойиҳага, 84,6 млн доллар эса Ислом тараққиёт банки томонидан Қаршидаги тиббий инфратузилма ва телемедицина тизимини ривожлантиришга йўналтирилади.
Бешкентдаги янги шифохона амалдаги эски тиббий инфратузилма ўрнини эгаллайди. Қарши тумани тиббиёт бирлашмасининг Бешкентдаги биноси ўтган асрнинг 1960–1970-йилларида қурилган.
2023 йилда президент Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида давлат раҳбари мазкур муассасада бўлиб, янги шифохона қуриш бўйича топшириқ берган.
UNOPS маълумотига кўра, янги шифохонада акушерлик, педиатрия, жарроҳлик, юқумли касалликлар, патология ва амбулатор тиббий ёрдам йўналишларида хизмат кўрсатилади.