https://sputniknews.uz/20260818/guliston-shirin-shahar-kengayish-59773293.html
Гулистон ва Ширин шаҳарлари кенгайиши мумкин — Қонунчилик палатаси лойиҳани маъқуллади
Гулистон ва Ширин шаҳарлари кенгайиши мумкин — Қонунчилик палатаси лойиҳани маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Қонунчилик палатаси Сирдарё вилоятидаги бир қатор шаҳар ва туманлар чегараларини ўзгартириш лойиҳасини маъқуллади. Гулистон ва Ширин шаҳарлари ҳудуди кенгайтирилиши режалаштирилган.
2026-08-18T12:14+0500
2026-08-18T12:14+0500
2026-08-18T12:20+0500
ўзбекистон
сирдарё
олий мажлис қонунчилик палатаси
гулистон тумани
боёвут тумани
чегара
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1a/46812159_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_347b60c837a7a38d98ed10cc3a4047b5.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Сирдарё вилоятидаги бир қатор шаҳар ва туманлар чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди.Таклифга кўра:– Гулистон туманидан 527,23 гектар;– Боёвут туманидан 582 гектар ер Гулистон шаҳри таркибига;– Боёвут туманидан яна 638,77 гектар ер Ширин шаҳри таркибига ўтказилади.Таъкидланишича, Гулистон ва Ширин вилоятда аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлардан ҳисобланади.Янги ҳудудларда саноат зоналари, технопарклар ва юқори технологияли корхоналар ташкил этиш, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва саноат соҳаларида янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.Чегараларни ўзгартириш масаласи аввал маҳалла фуқаролар йиғинлари, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда Сирдарё вилояти Кенгашида муҳокама қилинган. Ҳудудларнинг картографик чизмалари ва янги чегаралар тавсифи ҳам маъқулланган.
https://sputniknews.uz/20250905/senat-samarkand-viloyat-shahar-chegara-ozgarish-51761876.html
ўзбекистон
сирдарё
гулистон тумани
боёвут тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1a/46812159_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1b34634aa4712ccc8eaf6521b0358de1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, сирдарё, олий мажлис қонунчилик палатаси, гулистон тумани, боёвут тумани, чегара, жамият
ўзбекистон, сирдарё, олий мажлис қонунчилик палатаси, гулистон тумани, боёвут тумани, чегара, жамият
Гулистон ва Ширин шаҳарлари кенгайиши мумкин — Қонунчилик палатаси лойиҳани маъқуллади
12:14 18.08.2026 (янгиланди: 12:20 18.08.2026) Гулистон шаҳрига 1,1 минг гектардан зиёд, Ширин шаҳрига эса қарийб 639 гектар ер майдони қўшилиши назарда тутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Сирдарё вилоятидаги бир қатор шаҳар ва туманлар чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати
хабар берди.
– Гулистон туманидан 527,23 гектар;
– Боёвут туманидан 582 гектар ер Гулистон шаҳри таркибига;
– Боёвут туманидан яна 638,77 гектар ер Ширин шаҳри таркибига ўтказилади.
Таъкидланишича, Гулистон ва Ширин вилоятда аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлардан ҳисобланади.
Чегараларни кенгайтириш аҳоли зичлигини камайтириш, транспорт қатновини яхшилаш ва янги йирик инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш имконини бериши кутилмоқда.
Янги ҳудудларда саноат зоналари, технопарклар ва юқори технологияли корхоналар ташкил этиш, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва саноат соҳаларида янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Чегараларни ўзгартириш масаласи аввал маҳалла фуқаролар йиғинлари, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳамда Сирдарё вилояти Кенгашида муҳокама қилинган. Ҳудудларнинг картографик чизмалари ва янги чегаралар тавсифи ҳам маъқулланган.