https://sputniknews.uz/20260817/uzbekistan-siyosat-tasir-59758975.html
FT Ўзбекистон нега дунё сиёсатида сезиларли таъсирга эга эканини айтди
FT Ўзбекистон нега дунё сиёсатида сезиларли таъсирга эга эканини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Financial Times Ўзбекистонни таъсири ошиб бораётган "мини-ўрта давлатлар" қаторига киритди. Нашр мамлакатнинг географик ўрни, аҳолиси ва кўп томонлама ташқи сиёсатини устунлик сифатида баҳолади.
2026-08-17T16:39+0500
2026-08-17T16:39+0500
2026-08-17T16:52+0500
сиёсат
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/07/36639077_297:0:3157:1609_1920x0_80_0_0_ff3d5cf0aa255b81181b2b6a7ae3e625.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистон жаҳон сиёсатида таъсири ошиб бораётган "мини-ўрта давлатлар" қаторига киради. "Financial Times" нашри Ўзбекистонни Қозоғистон, Озарбайжон, Қатар ва Уммон билан бир қаторда шундай мамлакатлар сирасига киритди.Нашр бу атама билан глобал сиёсатни белгилаб берувчи йирик куч бўлмаса-да, муайян соҳаларда сезиларли таъсирга эга мамлакатларни назарда тутади. Бундай устунлик энергетика, транспорт йўлаклари, минтақавий хавфсизлик, дипломатия ёки географик жойлашув билан боғлиқ бўлиши мумкин.Яна бир муҳим омил — транспорт йўлаклари. Ўзбекистон Осиё ва Европани боғловчи Ўрта коридор билан алоқаларини мустаҳкамламоқда. "Financial Times" Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг ташқи сиёсатда бир йўналишни танлаб қолмаётганига ҳам эътибор қаратди. Улар Россия, Хитой, Туркия, Европа Иттифоқи ва АҚШ билан бир вақтнинг ўзида муносабатларни ривожлантириб, манёвр қилиш имкониятини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.Муаллифнинг фикрича, бундай давлатлар келажакдаги халқаро тартиб қоидаларини ўзлари белгилаб бермайди. Бироқ йирик кучларга улар назорат қиладиган транспорт йўллари, ресурслар ва дипломатик имкониятлар тобора кўпроқ керак бўлади.
https://sputniknews.uz/20260630/uzbekistan-aholi-statistika-58689457.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/07/36639077_519:0:2894:1781_1920x0_80_0_0_cf33ac25124515ea32880c837bf12d0d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон
FT Ўзбекистон нега дунё сиёсатида сезиларли таъсирга эга эканини айтди
16:39 17.08.2026 (янгиланди: 16:52 17.08.2026) Нашр мамлакатнинг географияси, аҳолиси ва транспорт имкониятларини алоҳида қайд этди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистон жаҳон сиёсатида таъсири ошиб бораётган "мини-ўрта давлатлар" қаторига киради. "Financial Times" нашри Ўзбекистонни Қозоғистон, Озарбайжон, Қатар ва Уммон билан бир қаторда шундай мамлакатлар сирасига
киритди.
Нашр бу атама билан глобал сиёсатни белгилаб берувчи йирик куч бўлмаса-да, муайян соҳаларда сезиларли таъсирга эга мамлакатларни назарда тутади. Бундай устунлик энергетика, транспорт йўлаклари, минтақавий хавфсизлик, дипломатия ёки географик жойлашув билан боғлиқ бўлиши мумкин.
FT Ўзбекистоннинг асосий устунликлари сифатида Марказий Осиёда энг кўп аҳолига эга экани ва минтақанинг марказида жойлашганини кўрсатди. Бу омиллар мамлакатнинг минтақавий савдо ва дипломатиядаги аҳамиятини оширмоқда.
Яна бир муҳим омил — транспорт йўлаклари. Ўзбекистон Осиё ва Европани боғловчи Ўрта коридор билан алоқаларини мустаҳкамламоқда.
"Financial Times" Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг ташқи сиёсатда бир йўналишни танлаб қолмаётганига ҳам эътибор қаратди. Улар Россия, Хитой, Туркия, Европа Иттифоқи ва АҚШ билан бир вақтнинг ўзида муносабатларни ривожлантириб, манёвр қилиш имкониятини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Муаллифнинг фикрича, бундай давлатлар келажакдаги халқаро тартиб қоидаларини ўзлари белгилаб бермайди. Бироқ йирик кучларга улар назорат қиладиган транспорт йўллари, ресурслар ва дипломатик имкониятлар тобора кўпроқ керак бўлади.