Самарқандда биринчи Ўзбекистон – Грузия туризм форуми бўлиб ўтмоқда

© SputnikВ Самарканде проходит первый узбекско-грузинский туристический форум
В Самарканде проходит первый узбекско-грузинский туристический форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2026
Oбуна бўлиш
Томонлар сайёҳлар оқимини ошириш, янги йўналишлар яратиш ва тўғридан-тўғри авиақатновларни ривожлантиришни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Самарқандда биринчи Ўзбекистон–Грузия туризм форуми бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Silk Road Samarkand” халқаро туризм марказида икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари учрашди. Форумнинг асосий мақсади — Ўзбекистон ва Грузия ўртасида сайёҳлар оқимини ошириш, янги туристик йўналишлар яратиш ва соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш.
Очилиш маросимида Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Санжар Тожиев ва Грузия туризм ассоциацияси раиси Наталя Квачантирадзе сўзга чиқди.
Томонлар маданий, зиёрат, гастрономик, экологик ва ишбилармонлик туризмини ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, тўғридан-тўғри авиақатновларни кенгайтириш, туроператорлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва медиатурлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
“Умид қиламизки, форум аниқ келишувлар ва қўшма лойиҳаларга айланади”, — деди Санжар Тожиев.
Расмий қисмдан сўнг Ўзбекистон ва Грузия туризм бизнеси вакиллари ўртасида B2B учрашувлари бўлиб ўтди. Туроператорлар ва компаниялар икки мамлакатдан сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган қўшма лойиҳалар ва янги туристик маҳсулотлар бўйича фикр алмашди.
Форум доирасида грузиялик меҳмонлар Самарқанд ва Бухородаги сайёҳлик объектлари билан ҳам танишади. Бу ташрифлар Ўзбекистоннинг туристик имкониятларини Грузия бозорида кенгроқ тарғиб қилишга қаратилган.
Нима учун Ўзбекистон ва Грузия ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2026
Матбуот маркази
Нега Ўзбекистон ва Грузия ҳамкорлиги янги даражага кўтарилмоқда – видео
Янгиликлар лентаси
0