https://sputniknews.uz/20260817/primore-uzbekistonlik-migrantlar-sinflar-ochilish-59744141.html
Приморьеда ўзбекистонлик мигрантлар фарзандлари учун махсус синфлар очилиши мумкин
Приморьеда ўзбекистонлик мигрантлар фарзандлари учун махсус синфлар очилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Приморьеда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари фарзандлари учун махсус синфлар ва мактабгача тайёрлов курсларини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. 2027 йилдан ўқувчилар алмашинуви ҳам тикланади.
2026-08-17T10:46+0500
2026-08-17T10:46+0500
2026-08-17T10:49+0500
миграция
мигрантлар
таълим
мактаб
мактабгача таълим
бош консулхона
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/11/59743977_1:0:950:534_1920x0_80_0_0_26679980cde6c4edbcf80d8c5b0c75c6.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Россиянинг Приморье ўлкасида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари фарзандлари учун махсус синфлар ва мактабгача тайёрлов курсларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.Бу масала Ўзбекистон бош консули Ҳожиакбар Ваҳобов ва ўлка таълим вазири Эльвира Шамонова учрашувида муҳокама қилинди.Учрашувда болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.Шунингдек, томонлар 2027 йилдан Ўзбекистон ва Приморье ўқувчиларини ёзги таътилда болалар оромгоҳларига ўзаро юбориш амалиётини тиклаш ҳамда икки мамлакатнинг тегишли таълим идоралари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олди.
https://sputniknews.uz/20260705/uzbekistan-primorsky-migrantlar-hamkorlik-58841485.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/11/59743977_119:0:831:534_1920x0_80_0_0_2f848a99230da565ae8ee8486727b9c7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, мигрантлар, таълим, мактаб, мактабгача таълим, бош консулхона, россия
миграция, мигрантлар, таълим, мактаб, мактабгача таълим, бош консулхона, россия
Приморьеда ўзбекистонлик мигрантлар фарзандлари учун махсус синфлар очилиши мумкин
10:46 17.08.2026 (янгиланди: 10:49 17.08.2026) Махсус синфлар ва тайёрлов курслари ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари фарзандларининг таълим олишига кўмаклашади.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Россиянинг Приморье ўлкасида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари фарзандлари учун махсус синфлар ва мактабгача тайёрлов курсларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги
хабар берди.
Бу масала Ўзбекистон бош консули Ҳожиакбар Ваҳобов ва ўлка таълим вазири Эльвира Шамонова учрашувида муҳокама қилинди.
Ташаббус болаларнинг маҳаллий таълим тизимига мослашишига кўмаклашишга қаратилган. Россияда 2025 йил 1 апрелдан хорижлик болаларни мактабга қабул қилиш учун рус тилини билиш даражасини текшириш мажбурий бўлган.
Учрашувда болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Шунингдек, томонлар 2027 йилдан Ўзбекистон ва Приморье ўқувчиларини ёзги таътилда болалар оромгоҳларига ўзаро юбориш амалиётини тиклаш ҳамда икки мамлакатнинг тегишли таълим идоралари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олди.