https://sputniknews.uz/20260817/muddat-tolov-yangi-qoidalar-59745301.html
Муддатли тўлов 12 ойдан ошмайди, олдин тўлашда жарима бўлмайди — янги қоидалар
Муддатли тўлов 12 ойдан ошмайди, олдин тўлашда жарима бўлмайди — янги қоидалар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда муддатли тўлов бозори тартибга солинади. Шартнома 12 ойдан ошмайди, устама ва комиссиялар алоҳида кўрсатилади, қарзни жаримасиз муддатидан олдин сўндириш мумкин бўлади.
2026-08-17T11:27+0500
2026-08-17T11:27+0500
2026-08-17T11:33+0500
кредит
жамият
қарз
банк
марказий банк
янги қонун
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1328/08/13280897_0:96:3299:1952_1920x0_80_0_0_55ef17e12d204d58a9b795705d5d6ca3.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов бозори янги тартибда ишлайди. Бу президентнинг 14 августдаги ПҚ–294-сон қарорида белгиланди.Қарорга кўра, операторлар Марказий банк реестрига киритилади, мижозларнинг қарз юки ҳисобга олинади. Муддатли тўлов шартномаси 12 ойдан ошмайди. Товар нархига қўшиладиган комиссия, устама ва бошқа тўловлар алоҳида кўрсатилиши шарт бўлади.Асосий қарздан ташқари комиссия, жарима, пеня ва бошқа тўловларнинг умумий миқдори бир йилда муддатли тўлов суммасининг ярмидан ошмаслиги керак.Шунингдек, муддатли тўлов расмийлаштиришда мижоз шахси рақамли идентификация ва верификациядан ўтказилади. Операторлар қарз беришдан олдин мижознинг қарз юки Марказий банк белгилайдиган энг юқори меъёрдан ошмаслигини ҳам текширади.Барча муддатли тўлов шартномалари ва уларнинг ижроси ҳақидаги маълумотлар кредит бюролари билан алмашилади.Айни пайтда БҲМнинг 3 бараваригача бўлган товар истеъмол кредитлари бўйича шартнома ва унинг ижроси ҳақидаги маълумотларни кредит бюросига мажбурий тақдим этиш талаби бекор қилинади.Оператор муддатли тўлов бўйича қарзни талаб қилиш ҳуқуқини фақат бошқа оператор, банк ёки микромолия ташкилотига ўтказиши мумкин.Бундан ташқари, чораклик савдо айланмаси 500 млн сўмдан ошган ва унинг камида ярми бўлиб-бўлиб тўлаш ҳисобига тўғри келадиган ташкилотлар ҳам Марказий банк реестрига киритилиб, операторлар учун белгиланган талабларга риоя қилиши шарт бўлади.
https://sputniknews.uz/20260812/kredit-reklama-xatarlar-ogohlantirish-59649284.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1328/08/13280897_284:0:3015:2048_1920x0_80_0_0_177cb27a8d2527db4e2d1ed59fb95e3e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кредит, жамият, қарз, банк, марказий банк, янги қонун, ўзбекистон
кредит, жамият, қарз, банк, марказий банк, янги қонун, ўзбекистон
Муддатли тўлов 12 ойдан ошмайди, олдин тўлашда жарима бўлмайди — янги қоидалар
11:27 17.08.2026 (янгиланди: 11:33 17.08.2026) 2027 йилдан муддатли тўлов шартлари ўзгаради: устама очиқ кўрсатилади, қарзни жаримасиз олдинроқ ёпиш мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов бозори янги тартибда ишлайди. Бу президентнинг 14 августдаги ПҚ–294-сон қарорида
белгиланди.
Қарорга кўра, операторлар Марказий банк реестрига киритилади, мижозларнинг қарз юки ҳисобга олинади. Муддатли тўлов шартномаси 12 ойдан ошмайди. Товар нархига қўшиладиган комиссия, устама ва бошқа тўловлар алоҳида кўрсатилиши шарт бўлади.
Истеъмолчи қарзни исталган вақтда тўлиқ ёки қисман қўшимча жарима, пеня ва комиссиясиз муддатидан олдин сўндириши мумкин бўлади.
Асосий қарздан ташқари комиссия, жарима, пеня ва бошқа тўловларнинг умумий миқдори бир йилда муддатли тўлов суммасининг ярмидан ошмаслиги керак.
Шунингдек, муддатли тўлов расмийлаштиришда мижоз шахси рақамли идентификация ва верификациядан ўтказилади. Операторлар қарз беришдан олдин мижознинг қарз юки Марказий банк белгилайдиган энг юқори меъёрдан ошмаслигини ҳам текширади.
Барча муддатли тўлов шартномалари ва уларнинг ижроси ҳақидаги маълумотлар кредит бюролари билан алмашилади.
Айни пайтда БҲМнинг 3 бараваригача бўлган товар истеъмол кредитлари бўйича шартнома ва унинг ижроси ҳақидаги маълумотларни кредит бюросига мажбурий тақдим этиш талаби бекор қилинади.
Муддатли тўловга бериладиган товар ёки хизмат қиймати БҲМнинг 250 бараваридан ошмаслиги белгиланди. Кўчмас мулк эса бундай хизмат объекти бўла олмайди.
Оператор муддатли тўлов бўйича қарзни талаб қилиш ҳуқуқини фақат бошқа оператор, банк ёки микромолия ташкилотига ўтказиши мумкин.
Бундан ташқари, чораклик савдо айланмаси 500 млн сўмдан ошган ва унинг камида ярми бўлиб-бўлиб тўлаш ҳисобига тўғри келадиган ташкилотлар ҳам Марказий банк реестрига киритилиб, операторлар учун белгиланган талабларга риоя қилиши шарт бўлади.