https://sputniknews.uz/20260817/avtobus-chiptasiz-jarima-59756490.html
Автобусда чиптасиз юрганлик учун жарима 10 бараваргача ошиши мумкин
Автобусда чиптасиз юрганлик учун жарима 10 бараваргача ошиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда автобусда чиптасиз юрганлик учун жаримани 10 бараваргача ошириш таклиф этилди. Биринчи ҳолатда 220 минг, такроран 440 минг сўм жарима белгиланиши мумкин.
2026-08-17T15:48+0500
2026-08-17T15:48+0500
2026-08-17T15:59+0500
жамоат транспорти
автобус
назорат
пластик карта
банк картаси
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54912801_0:70:1332:819_1920x0_80_0_0_fb66ec9914933faaf8690c3c582a4c2a.png
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистонда автобусда чиптасиз юрганлик учун жаримани 10 бараваргача ошириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда "Ахборот 24" телеканалига Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси директори Муҳаммаджон Қаҳҳоров маълум қилди.Таклифга кўра, йўл ҳақини биринчи марта тўламаган йўловчига БҲМнинг ярми — 220 минг сўм, қоидабузарлик такрорланса, бир БҲМ — 440 минг сўм жарима белгиланиши мумкин. Ҳозир Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда шаҳар автобусида чиптасиз юриш учун жарима БҲМнинг ўндан бир қисмини (41,2 минг сўм) ташкил этади.Тегишли таклифлар Қонунчилик палатасига киритилган.Шунингдек, 1 сентябрдан брутто-шартнома асосида ишлаётган барча шаҳар автобусларида йўл ҳақини тўлаш тартиби қатъийлаштирилади. Йўловчи автобусга чиқиши билан тўловни амалга ошириши шарт. Акс ҳолда у чиптасиз йўловчи сифатида қайд этилиши мумкин.Қаҳҳоровнинг маълум қилишича, 2026 йилнинг етти ойида 82 мингдан ортиқ йўловчининг йўл ҳақини тўламагани аниқланган ва улардан 2 млрд сўмдан зиёд жарима ундирилган.Янги тартибдан мақсад йўл ҳақи тушумларини тўлиқ ҳисобга олиш билан бирга, ҳар бир бекат ва вақт кесимида йўловчилар оқимини аниқлашдир. Бу маълумотлар асосида автобуслар қатновини режалаштириш ва йўналишларни мувофиқлаштириш кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20260604/avtobus-yolkira-tolanish-58081431.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54912801_74:0:1258:888_1920x0_80_0_0_6ce6b1285c121a9ba1d5a1d28a70428b.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамоат транспорти, автобус, назорат, пластик карта, банк картаси, жамият, ўзбекистон
жамоат транспорти, автобус, назорат, пластик карта, банк картаси, жамият, ўзбекистон
Автобусда чиптасиз юрганлик учун жарима 10 бараваргача ошиши мумкин
15:48 17.08.2026 (янгиланди: 15:59 17.08.2026) Биринчи қоидабузарлик учун 220 минг, такрорий ҳолатда 440 минг сўм жарима таклиф этилмоқда. 1 сентябрдан йўл ҳақини автобусга чиқиш билан тўлаш талаб қилинади.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистонда автобусда чиптасиз юрганлик учун жаримани 10 бараваргача ошириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда "Ахборот 24" телеканалига Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси директори Муҳаммаджон Қаҳҳоров
маълум қилди.
Таклифга кўра, йўл ҳақини биринчи марта тўламаган йўловчига БҲМнинг ярми — 220 минг сўм, қоидабузарлик такрорланса, бир БҲМ — 440 минг сўм жарима белгиланиши мумкин. Ҳозир Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда шаҳар автобусида чиптасиз юриш учун жарима БҲМнинг ўндан бир қисмини (41,2 минг сўм) ташкил этади.
Тегишли таклифлар Қонунчилик палатасига киритилган.
Шунингдек, 1 сентябрдан брутто-шартнома асосида ишлаётган барча шаҳар автобусларида йўл ҳақини тўлаш тартиби қатъийлаштирилади. Йўловчи автобусга чиқиши билан тўловни амалга ошириши шарт. Акс ҳолда у чиптасиз йўловчи сифатида қайд этилиши мумкин.
Назоратчилар махсус планшетлар орқали йўловчининг транспорт картасини текшириб, йўл ҳақи тўланган ёки тўланмаганини аниқлайди.
Қаҳҳоровнинг маълум қилишича, 2026 йилнинг етти ойида 82 мингдан ортиқ йўловчининг йўл ҳақини тўламагани аниқланган ва улардан 2 млрд сўмдан зиёд жарима ундирилган.
Янги тартибдан мақсад йўл ҳақи тушумларини тўлиқ ҳисобга олиш билан бирга, ҳар бир бекат ва вақт кесимида йўловчилар оқимини аниқлашдир. Бу маълумотлар асосида автобуслар қатновини режалаштириш ва йўналишларни мувофиқлаштириш кўзда тутилган.