Автобусларда йўл ҳақини тўлаш тартиби ўзгармоқда — тафсилотлар

© Sputnik / Зафар ХалиловБанковские карты
Банковские карты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2026
Oбуна бўлиш
1 сентябрдан шаҳар автобусларида йўлкирани транспорт картаси, банк картаси, смартфон ёки QR орқали кириш вақтида тасдиқлаш талаб этилади.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистонда шаҳар автобусларида йўлкира тўлаш тартиби ўзгаради. Бу “Шаҳар йўловчи транспорти тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарорида белгиланди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан брутто-шартнома асосида ташкил этилган мунтазам шаҳар автобус йўналишларида йўловчи йўлкирани автобусга чиқиш вақтида тўлаши керак бўлади.
Тўлов валидаторлар орқали амалга оширилади. Йўловчи транспорт картасини валидаторга теккизиб, йўлкирани тасдиқлаши мумкин.
Шунингдек, банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз электрон тўлов усуллари — NFC, QR, биометрик тўлов ва бошқа жорий этилаётган технологиялар орқали ҳам тўлаш имкони бўлади.
Имтиёзли ёки бепул юриш ҳуқуқига эга йўловчилар ҳам ижтимоий ёки транспорт картасини валидаторга теккизиб, ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак.
Агар йўлкира автобусга чиқиш вақтида тўланмаса ёки имтиёзли юриш ҳуқуқи тасдиқланмаса, йўловчи автобусда чиптасиз юрган деб ҳисобланади.
Қарорда пойтахт жамоат транспорти ва шаҳар атрофи темир йўл қатновларида ягона тўлов тизимини жорий этиш ҳам назарда тутилган. Транспорт вазирлиги тегишли идоралар билан бирга 1 сентябрга қадар “электропоезд — автобус” ва “электропоезд — метро” тариф режаларини ишлаб чиқиши белгиланган.
Бундан ташқари, шаҳар атрофига 5 километргача, айрим ҳолларда эса тасдиқланган бош режаларга мувофиқ 12 километргача чиқадиган йўналишлар ҳам шаҳар автобус йўналишлари ҳисобланади.
Транспортная карта АТТО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2026
ATTO: алмашинув тарифи йўловчиларга миллиардлаб сўм тежаб берди
Янгиликлар лентаси
0