Фарғонадаги J100 турнирида ўзбекистонлик теннисчилар жуфтликда чемпион бўлди

© Федерация тенниса УзбекистанаНа турнире J100 в Фергане теннисисты из Узбекистана стали чемпионами в парном разряде
На турнире J100 в Фергане теннисисты из Узбекистана стали чемпионами в парном разряде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик теннисчилар Фарғонадаги J100 турнири жуфтлик баҳсларида бир олтин ва бир кумуш натижа қайд этди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Фарғонада ўтказилган World Tennis Tour Juniors J100 — Fergana Open халқаро турнирида жуфтлик баҳслари якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақа 10–15 август кунлари очиқ ҳаводаги қаттиқ қопламали кортларда ўтказилди.
Қизлар ўртасида Ўзбекистон вакиллари Нигина Алимова ва Шаҳзода Артикбаева чемпионликни қўлга киритди. Улар финалда исроиллик Маргарита Актуганова ва нейтрал мақомда иштирок этган Лейла Шахмурадова жуфтлигини 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Ўғил болалар баҳсида Маҳмудбек Бекназаров ва Аҳмаджон Тошмуҳамедов финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи учрашувда улар Япония вакиллари Кодай Абе ва Сота Кагавага 4:6, 6:4, 6:10 ҳисобида имкониятни бой берди ва иккинчи ўринни эгаллади.
J100 — 18 ёшгача бўлган теннисчилар учун World Tennis Tour Juniors тизимидаги халқаро рейтинг турнири. Ўсмирлар тури J500, J300, J200, J100, J60 ва J30 каби олти даражадаги мусобақаларни ўз ичига олади.
Фарғона турнирида яккалик асосий тўри 32 нафар, жуфтлик баҳслари эса 16 та жуфтдан ташкил топди. Шунингдек, Маҳмудбек Бекназаров яккалик баҳсларида ҳам финалга чиқиб, иккинчи ўринни эгаллади.
Теннисистка из Узбекистана Камилла Рахимова. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2026
Камилла Раҳимова дунёнинг собиқ биринчи ракеткаси Венус Уилямсни мағлуб этди
Янгиликлар лентаси
0