Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида яна кескинлик: Ливанга зарбаларда 11 киши ҳалок бўлди

© AP Photo / Mohammed ZaatariИзраиль нанес удары по югу Ливана: погибли 11 человек
Израиль нанес удары по югу Ливана: погибли 11 человек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2026
Oбуна бўлиш
Ливан жанубида Исроил авиацияси зарбалари оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. Тель-Авив ҳужумларни “Ҳизбуллоҳ”нинг Исроил ҳарбийларига зарбасига жавоб деб атади.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Исроил авиациясининг Ливан жанубига берган зарбалари оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, камида 19 киши яраланди. Бу сўнгги икки ойдаги нисбатан тинч даврдан кейинги энг йирик қурбонларга олиб келган ҳужумлардан бири бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ансар қишлоғида уйга берилган зарбада етти киши, жумладан, уч бола ва икки аёл ҳалок бўлган. Дейр-эз-Заҳранида яна тўрт киши қурбон бўлди. Ансардаги уй тўлиқ вайрон бўлган.
Исроил томони эса зарбалар “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмасига қаратилганини билдирди. Бундан аввал ҳаракатнинг портловчи дрони Ливан жанубидаги Исроил ҳарбийларига ҳужум қилиб, уч нафар аскарни оғир яралаган.
Исроил армияси Ансарда “Радван” махсус бўлинмаси қўмондони Али Самир ал-Ҳож Ҳасан ҳам йўқ қилинганини маълум қилди. Тель-Авивга кўра, ҳалок бўлган тинч аҳоли зарба нишони бўлмаган.
Ливан президенти Жозеф Аун ва бош вазир Наваф Салам ҳужумларни қоралади. Аун зарбалар АҚШ иштирокида олиб борилаётган музокаралар ва рамкавий келишув амалга оширилишига хавф туғдираётганини айтди.
Можаро қандай бошланган?
Ливандаги ҳозирги кескинлик 2 мартда кучайган. “Ҳизбуллоҳ” АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси ва Эрон олий раҳбари Али Хоманеий ҳалок бўлганидан кейин Исроилга қарши фаол жанговар ҳаракатларни қайта бошлади. Бунга жавобан Исроил Бейрут атрофи, Ливан жануби ва шарқига кенг кўламли зарбалар берди ҳамда жанубдаги ҳудудларни эгаллади.
19 июнда Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди. Кейинги рамкавий режа Исроил қўшинларининг босқичма-босқич чиқиб кетишини “Ҳизбуллоҳ”нинг қуролсизлантирилиши ва жануб назоратининг Ливан армиясига ўтиши билан боғлайди. “Ҳизбуллоҳ” эса Исроил қўшинлари чиқиб кетмасидан туриб қуролсизланишни муҳокама қилишни рад этмоқда.
Ливан расмий маълумотларига кўра, 2 мартдан бери мамлакатдаги жанговар ҳаракатлар оқибатида 4,3 мингдан зиёд киши ҳалок бўлган.
Премьер-министр Израиля Биньямин Нетаньяху - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.06.2026
АҚШ ва Эрон келишувига оз қолганда Исроил Ливанга ҳужум эълон қилди
Янгиликлар лентаси
0