Активлари $137 млрдлик Dubai Holding Янги Тошкент лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишГорода мира. Дубай
Города мира. Дубай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2026
Oбуна бўлиш
Дубайнинг йирик инвестиция холдинги билан Ўзбекистонда кўчмас мулк, меҳмонхона ва туристик инфратузилма, жумладан, Янги Тошкентда лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Dubai Holding ўртасида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Музокараларда кўчмас мулк, меҳмонхона ва туристик инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, Янги Тошкентда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Учрашувда Dubai Holding бош директори Амит Каушал иштирок этди.
Dubai Holding Дубайнинг энг йирик инвестиция гуруҳларидан бири ҳисобланади. Компаниянинг расмий маълумотларига кўра, унинг активлари 500 млрд дирҳамдан ортиқ — қарийб $137 млрдни ташкил этади.
Холдинг 30 дан зиёд мамлакатда 10 та йўналишда, жумладан, кўчмас мулк, меҳмонхона бизнеси, савдо, кўнгилочар индустрия ва инвестициялар соҳасида фаолият юритади.
Холдинг йирик турар жой мажмуалари, савдо ва дам олиш ҳудудлари ҳамда аралаш функцияли шаҳар кварталларини барпо этиш бўйича катта тажрибага эга. Шу боис музокараларда Янги Тошкентнинг тилга олиниши алоҳида аҳамиятга эга.
Бундан аввал, 2025 йил январда Ўзбекистон ва БАА раҳбарлари Дубайнинг илғор шаҳарсозлик ечимларини Янги Тошкент замонавий инфратузилмасини яратишда қўллаш масаласига алоҳида эътибор қаратган эди.
Ҳозирча Dubai Holding иштирокидаги аниқ лойиҳа қиймати ва уни амалга ошириш муддатлари маълум қилинмаган.
Джамшид Ходжаев встретился с губернатором Санкт-Петербурга Александром Бегловым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2026
Ходжаев ва Беглов Тошкентда “Санкт-Петербург” маркази қурилишини муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0