https://sputniknews.uz/20260814/yoqilgi-energetika-59688079.html
“Барқарор таъминлаш”: Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ишлар тизимли ташкил этилади
“Барқарор таъминлаш”: Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ишлар тизимли ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Барча ҳудудларда ишлар “маҳаллабай” ташкил этилади, аниқланган муаммолар босқичма-босқич бартараф этиш қилинади. 14.08.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-08-14T09:29+0500
2026-08-14T09:29+0500
2026-08-14T09:29+0500
жамият
ўзбекистон
энергетика
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0e/59688329_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_8d1ff14b2da3db4a9d385186f41f781e.jpg
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга “Янгийўл тажрибаси” асосида ҳудудларда истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш, тармоқлардаги йўқотишлар ва дебиторлик қарздорликни кескин камайтириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди.Аввалроқ ушбу тажриба асосида ҳар бир ҳудуддан биттадан танлаб олинган 14 та туманда намунавий тизим яратиш вазифаси қўйилган эди. Шу мақсадда ишлар “маҳаллабай” ташкил этилиб, энергетика соҳасидаги муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва манзилли чоралар кўриш йўлга қўйилди.Таъкидланишича, бу 916 та маҳалла, 832 мингта хонадон, 49 мингта тадбиркорлик субъекти ва 2,2 мингдан ортиқ ижтимоий соҳа объектини қамраб олди. Ҳар бир маҳалла бўйича энергетик паспорт ва энергия ресурсларига талаб баланси шакллантирилди.Натижада илк бор маҳаллалар кесимида мавжуд талаб ва имконият ўртасидаги тафовут аниқ ҳисоб-китоб қилинди.Бундай ёндашув келгусида энергия ресурсларига бўлган талабни олдиндан ҳисоблаш ва зарур инфратузилмани ўз вақтида тайёрлаш имконини беради.Шу асосда электр ва газ тармоқларини янгилаш ишлари жадаллаштирилди. Аввалги йилларда инвестиция дастурлари доирасида бошланган, бироқ якунига етказилмаган объектларнинг бир қисми ҳам фойдаланишга топширилди.Ижтимоий соҳа объектларидаги энергия истеъмоли ҳам ўрганилди. Жами 1 минг 938 та объектнинг энергия сарфи таҳлил қилиниб, самарадорлиги паст бўлган 226 таси “қизил” тоифага киритилди. Уларни энергия самарадор тизимга ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, амалий ишлар бошланди.Кўрилган чора-тадбирлар натижасида йилига 4,3 миллион киловатт-соат электр энергияси ва 2,1 миллион куб метр табиий газни тежаш имконияти яратилади.Давлат раҳбари 14 та туманда қўлланган мазкур ёндашув билан чекланиб қолмасдан, уни республиканинг барча туманларида жорий этиш зарурлигини таъкидлади.Барча ҳудудларда ишларни “маҳаллабай” ташкил этиш, энергетик паспортлар ва энергия истеъмоли балансини шакллантириш, тармоқларнинг ҳолатини манзилли ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.Мақсад – энергетика соҳасида “муаммо пайдо бўлгандан кейин уни бартараф этиш” амалиётидан “муаммони олдиндан аниқлаш, зарур чораларни режалаштириш ва унинг олдини олиш” тизимига ўтиш.Йиғилишда Самарқанд вилояти ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хорижий инвесторларга бериш ҳамда “Сурхон – Пули-Хумри” юқори кучланишли тармоғини барпо этиш лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
https://sputniknews.uz/20260811/mirziyoev-neft-gaz-topshiriq-59629627.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0e/59688329_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_940aaf91f392a6ca124eaf7d333f49d5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, энергетика, шавкат мирзиёев
жамият, ўзбекистон, энергетика, шавкат мирзиёев
“Барқарор таъминлаш”: Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ишлар тизимли ташкил этилади
Барча ҳудудларда ишлар “маҳаллабай” ташкил этилади, аниқланган муаммолар босқичма-босқич бартараф этиш қилинади.
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга “Янгийўл тажрибаси” асосида ҳудудларда истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш, тармоқлардаги йўқотишлар ва дебиторлик қарздорликни кескин камайтириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан
ахборот берилди. Аввалроқ ушбу тажриба асосида ҳар бир ҳудуддан биттадан танлаб олинган 14 та туманда намунавий тизим яратиш вазифаси қўйилган эди. Шу мақсадда ишлар “маҳаллабай” ташкил этилиб, энергетика соҳасидаги муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва манзилли чоралар кўриш йўлга қўйилди.
Таъкидланишича, бу 916 та маҳалла, 832 мингта хонадон, 49 мингта тадбиркорлик субъекти ва 2,2 мингдан ортиқ ижтимоий соҳа объектини қамраб олди. Ҳар бир маҳалла бўйича энергетик паспорт ва энергия ресурсларига талаб баланси шакллантирилди.
Натижада илк бор маҳаллалар кесимида мавжуд талаб ва имконият ўртасидаги тафовут аниқ ҳисоб-китоб қилинди.
Бундай ёндашув келгусида энергия ресурсларига бўлган талабни олдиндан ҳисоблаш ва зарур инфратузилмани ўз вақтида тайёрлаш имконини беради.
Шу асосда электр ва газ тармоқларини янгилаш ишлари жадаллаштирилди. Аввалги йилларда инвестиция дастурлари доирасида бошланган, бироқ якунига етказилмаган объектларнинг бир қисми ҳам фойдаланишга топширилди.
Ижтимоий соҳа объектларидаги энергия истеъмоли ҳам ўрганилди. Жами 1 минг 938 та объектнинг энергия сарфи таҳлил қилиниб, самарадорлиги паст бўлган 226 таси “қизил” тоифага киритилди. Уларни энергия самарадор тизимга ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, амалий ишлар бошланди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида йилига 4,3 миллион киловатт-соат электр энергияси ва 2,1 миллион куб метр табиий газни тежаш имконияти яратилади.
Давлат раҳбари 14 та туманда қўлланган мазкур ёндашув билан чекланиб қолмасдан, уни республиканинг барча туманларида жорий этиш зарурлигини таъкидлади.
Барча ҳудудларда ишларни “маҳаллабай” ташкил этиш, энергетик паспортлар ва энергия истеъмоли балансини шакллантириш, тармоқларнинг ҳолатини манзилли ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Мақсад – энергетика соҳасида “муаммо пайдо бўлгандан кейин уни бартараф этиш” амалиётидан “муаммони олдиндан аниқлаш, зарур чораларни режалаштириш ва унинг олдини олиш” тизимига ўтиш.
Йиғилишда Самарқанд вилояти ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хорижий инвесторларга бериш ҳамда “Сурхон – Пули-Хумри” юқори кучланишли тармоғини барпо этиш лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.