https://sputniknews.uz/20260811/mirziyoev-neft-gaz-topshiriq-59629627.html
Мирзиёев нефть-газ бозорида сунъий тақчиллик ва нарх ошишининг олдини олишни топширди
Мирзиёев нефть-газ бозорида сунъий тақчиллик ва нарх ошишининг олдини олишни топширди
Sputnik Ўзбекистон
Президент нефть-газ бозорида сунъий тақчиллик ва нархларни асоссиз оширишнинг олдини олишни топширди. Августда 27 та янги қудуқни ишга тушириш режалаштирилган.
2026-08-11T18:37+0500
2026-08-11T18:37+0500
2026-08-11T18:37+0500
шавкат мирзиёев
нефть
газ
ўзбекнефтгаз
иқтисод
импорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0b/59629454_0:133:2561:1573_1920x0_80_0_0_f2a4277d84f82cceac0baa486f43427a.jpg
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ бозорида барқарорликни таъминлаш ва аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқларига углеводород ресурсларини узлуксиз етказиб бериш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Тақдимотда нефть ва газ қазиб чиқариш, импорт қилиш, қайта ишлаш, захиралаш ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериш ҳолати кўриб чиқилди.Президент қудуқларни бурғилашдан тортиб, уларни газ узатиш тармоғига улашгача бўлган жараёнларни кунлик назоратга олиш, электр таъминоти ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича топшириқ берди.Айниқса, ресурсларни асоссиз ушлаб туриш, бозорда сунъий тақчиллик юзага келтириш ва нархларни асоссиз ошириш ҳолатларининг олдини олиш учун таъсирчан назорат ўрнатиш вазифаси қўйилди.“Ўзбекнефтгаз”га нефть ва газ қазиб чиқариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларини таъминлаш топширилди. Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини эса йил якунига қадар режадаги 520 минг тоннадан 606 минг тоннага етказиш белгиланди.
https://sputniknews.uz/20260806/mirziyoev-elektr-gaz-reja-59533919.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0b/59629454_143:0:2416:1705_1920x0_80_0_0_bb5f17c6a993d431a54906d163d5906f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, нефть, газ, ўзбекнефтгаз, иқтисод, импорт
шавкат мирзиёев, нефть, газ, ўзбекнефтгаз, иқтисод, импорт
Мирзиёев нефть-газ бозорида сунъий тақчиллик ва нарх ошишининг олдини олишни топширди
Нефть-газ бозорида ресурсларни асоссиз ушлаб туриш, сунъий тақчиллик яратиш ва нархларни ошириш ҳолатларига қарши назорат кучайтирилади.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ бозорида барқарорликни таъминлаш ва аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқларига углеводород ресурсларини узлуксиз етказиб бериш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Тақдимотда нефть ва газ қазиб чиқариш, импорт қилиш, қайта ишлаш, захиралаш ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериш ҳолати кўриб чиқилди.
“Ўзбекнефтгаз” август ойида 27 та қудуқни ишга туширишни режалаштирган. “Янги Култак”, “Ниёз”, “Қоратау”, “Марварид” ва “Тегирмон” конларидаги ишлар ҳисобига қўшимча 887 минг куб метр табиий газ қазиб чиқариш имконияти яратилиши кутилмоқда.
Президент қудуқларни бурғилашдан тортиб, уларни газ узатиш тармоғига улашгача бўлган жараёнларни кунлик назоратга олиш, электр таъминоти ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича топшириқ берди.
Айниқса, ресурсларни асоссиз ушлаб туриш, бозорда сунъий тақчиллик юзага келтириш ва нархларни асоссиз ошириш ҳолатларининг олдини олиш учун таъсирчан назорат ўрнатиш вазифаси қўйилди.
“Ўзбекнефтгаз”га нефть ва газ қазиб чиқариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичларини таъминлаш топширилди. Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини эса йил якунига қадар режадаги 520 минг тоннадан 606 минг тоннага етказиш белгиланди.