https://sputniknews.uz/20260806/mirziyoev-elektr-gaz-reja-59533919.html
Мирзиёев электр ва суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш режалари билан танишди
Мирзиёев электр ва суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш режалари билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Янгийўлда электр ва газ муаммоларини жойида ҳал қилиш учун ташкил этилган штаб тажрибаси яна 13 туманда жорий этилади. Техник шартлар шаффофлаштирилиб, авариявий узилишларни камайтириш чоралари кўрилади.
2026-08-06T17:47+0500
2026-08-06T17:47+0500
2026-08-06T17:47+0500
шавкат мирзиёев
жамият
энергетика
энергетика вазирлиги
электр энергияси
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/08/52538735_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_1162897de71f9ad2d131ef54918f9100.jpg
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Янгийўл туманида электр ва газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларни жойида ҳал қилиш учун яратилган тизим яна 13 та туманда жорий этилади. Кейинчалик ушбу тажрибани бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ этиш режалаштирилган.Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга энергетика тармоғида 27 июль куни берилган топшириқлар ижроси юзасидан ўтказилган тақдимотда маълум қилинди.Янгийўлда махсус штаб аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Электр ва газ узилишлари, қувват етишмаслиги, газ босимининг пасайиши, техник шартлар олиш ҳамда қарздорлик билан боғлиқ мурожаатлар бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.Куз-қиш мавсуми олдидан энг кўп муаммо кузатилаётган электр ва газ тармоқлари, трансформаторлар ҳамда бошқа ускуналарни янгилаш режалаштирилган. Шу орқали энергия йўқотишлари ва авариявий узилишларни камайтириш кўзда тутилмоқда.Табиий газ етказиб бериш имконияти чекланган маҳаллаларда суюлтирилган газ таъминотига хусусий сектор кенгроқ жалб қилинади. Тармоқдаги жараёнлар ва муаммоларни кузатишда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш ҳам режалаштирилган.Соҳа ходимларига вазифаларни электрон тизим орқали етказиш, уларнинг ижросини назорат қилиш ва иш самарадорлигини аниқ кўрсаткичлар асосида баҳолаш механизми ишлаб чиқилади.
https://sputniknews.uz/20260727/prezident-energetika-tanqid-59309811.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/08/52538735_46:0:1183:853_1920x0_80_0_0_a2e24a23aef542cad1447eadabe63398.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, жамият, энергетика, энергетика вазирлиги, электр энергияси, газ
шавкат мирзиёев, жамият, энергетика, энергетика вазирлиги, электр энергияси, газ
Мирзиёев электр ва суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш режалари билан танишди
Янги тизимда электр ва газ узилишлари, қувват етишмаслиги, техник шартлар ҳамда қарздорлик муаммолари жойида ўрганилади.
ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Янгийўл туманида электр ва газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларни жойида ҳал қилиш учун яратилган тизим яна 13 та туманда жорий этилади. Кейинчалик ушбу тажрибани бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ этиш режалаштирилган.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга энергетика тармоғида 27 июль куни берилган топшириқлар ижроси юзасидан ўтказилган тақдимотда
маълум қилинди.
Янгийўлда махсус штаб аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Электр ва газ узилишлари, қувват етишмаслиги, газ босимининг пасайиши, техник шартлар олиш ҳамда қарздорлик билан боғлиқ мурожаатлар бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Янги тизимда тадбиркорлик субъектларини электр ва газ тармоқларига улаш учун техник шартлар бериш жараёнининг қонунийлиги ва шаффофлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Бу соҳада коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш чоралари ҳам кучайтирилади.
Куз-қиш мавсуми олдидан энг кўп муаммо кузатилаётган электр ва газ тармоқлари, трансформаторлар ҳамда бошқа ускуналарни янгилаш режалаштирилган. Шу орқали энергия йўқотишлари ва авариявий узилишларни камайтириш кўзда тутилмоқда.
Табиий газ етказиб бериш имконияти чекланган маҳаллаларда суюлтирилган газ таъминотига хусусий сектор кенгроқ жалб қилинади. Тармоқдаги жараёнлар ва муаммоларни кузатишда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш ҳам режалаштирилган.
Соҳа ходимларига вазифаларни электрон тизим орқали етказиш, уларнинг ижросини назорат қилиш ва иш самарадорлигини аниқ кўрсаткичлар асосида баҳолаш механизми ишлаб чиқилади.