https://sputniknews.uz/20260727/prezident-energetika-tanqid-59309811.html
Президент энергетикадаги авария ва йўқотишларни танқид қилди — икки раҳбар ишдан олинди
Президент энергетикадаги авария ва йўқотишларни танқид қилди — икки раҳбар ишдан олинди
Sputnik Ўзбекистон
Президент энергетика тармоғидаги 4 мингга яқин авария, 4,8 млрд киловатт-соат йўқотиш ва ҳисоблагичлардаги муаммоларни танқид қилди. Икки раҳбар лавозимидан озод этилди.
2026-07-27T16:14+0500
2026-07-27T16:14+0500
2026-07-27T16:30+0500
шавкат мирзиёев
энергетика
энергетика вазирлиги
электр энергияси
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1b/59309608_0:65:1280:785_1920x0_80_0_0_14c70b2a6c3a5093d91e01cb112a806d.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида авариялар, юқори йўқотишлар ва назоратсизликни кескин танқид қилди. Июнь–июль ойларининг ўзида тармоқларда 4 мингга яқин авария содир бўлиб, аҳоли ва тадбиркорлар 8–10 соатгача электрсиз қолган. Ўтган олти ойда 4,8 млрд киловатт-соат электр энергияси йўқотилган, тармоқдаги умумий йўқотишлар 17,2 фоизни ташкил этган. Айрим туманларда бу кўрсаткич 25 фоиздан ошган.Муаммолар Янгийўл тумани мисолида ҳам кўрсатилди. Беш йилда электр истеъмоли 1,5 карра ошган, аммо атиги 60 та трансформатор ва 240 километр тармоқ янгиланган. Йил бошидан 37 та авария қайд этилиб, 30 млн киловатт-соат электр йўқотилган. Дебитор қарздорлик 43 млрд сўмга етган, шундан 9,4 млрд сўми нореал қарздорликдир.Туманда 829 та ҳисоблагич АСКУЭга мос эмас, яна 2 мингтаси маълумот юбормайди. Солиққа “ноль” ҳисобот топширган 48 та корхона эса ярим йилда 871 минг киловатт-соат электр ишлатган. Газ бўйича 5 мингдан ортиқ ҳисоблагич маълумот узатмаётгани сабаб қарздорлик 188 млрд сўмга чиққан.Йиғилишда Сурхондарёдаги буғ-газ электр станцияси учун жой нотўғри танлангани ҳам танқид қилинди. Газни станцияга етказиш учун 300 млн доллар қўшимча харажат талаб этилмоқда. Ташаббускор билан тузилган шартнома шартлари пухта ўрганилмагани сабаб қўшимча харажатлар юзага келиши мумкинлиги қайд этилиб, масъулларга уни қайта кўриб чиқиш топширилди.Шерзод Ходжаев энергетика вазири, Сардор Исақулов “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари, Аҳад Исоқжонов эса Энергия инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
https://sputniknews.uz/20260718/mirziyoev-yoqilgi-energetika-59109904.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/1b/59309608_0:0:1137:853_1920x0_80_0_0_6033259c3c75017d9cfcb34648d3bae4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, энергетика, энергетика вазирлиги, электр энергияси, жамият
шавкат мирзиёев, энергетика, энергетика вазирлиги, электр энергияси, жамият
Президент энергетикадаги авария ва йўқотишларни танқид қилди — икки раҳбар ишдан олинди
16:14 27.07.2026 (янгиланди: 16:30 27.07.2026) Июнь–июль ойларининг ўзида тармоқларда 4 мингга яқин авария содир бўлган, бу тадбиркорларга зарар келтирган.
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида авариялар, юқори йўқотишлар ва назоратсизликни кескин
танқид қилди.
Июнь–июль ойларининг ўзида тармоқларда 4 мингга яқин авария содир бўлиб, аҳоли ва тадбиркорлар 8–10 соатгача электрсиз қолган. Ўтган олти ойда 4,8 млрд киловатт-соат электр энергияси йўқотилган, тармоқдаги умумий йўқотишлар 17,2 фоизни ташкил этган. Айрим туманларда бу кўрсаткич 25 фоиздан ошган.
АСКУЭ ва АСКУГ тизимлари жорий қилинганига қарамай, 300 мингта газ ва 234 мингта электр ҳисоблагич маълумот узатмаяпти. Бу қарздорликнинг ўсиши ва ҳисоб-китоблардаги тафовутларга сабаб бўлмоқда.
Муаммолар Янгийўл тумани мисолида ҳам кўрсатилди. Беш йилда электр истеъмоли 1,5 карра ошган, аммо атиги 60 та трансформатор ва 240 километр тармоқ янгиланган. Йил бошидан 37 та авария қайд этилиб, 30 млн киловатт-соат электр йўқотилган. Дебитор қарздорлик 43 млрд сўмга етган, шундан 9,4 млрд сўми нореал қарздорликдир.
Туманда 829 та ҳисоблагич АСКУЭга мос эмас, яна 2 мингтаси маълумот юбормайди. Солиққа “ноль” ҳисобот топширган 48 та корхона эса ярим йилда 871 минг киловатт-соат электр ишлатган. Газ бўйича 5 мингдан ортиқ ҳисоблагич маълумот узатмаётгани сабаб қарздорлик 188 млрд сўмга чиққан.
Йиғилишда Сурхондарёдаги буғ-газ электр станцияси учун жой нотўғри танлангани ҳам танқид қилинди. Газни станцияга етказиш учун 300 млн доллар қўшимча харажат талаб этилмоқда.
Ташаббускор билан тузилган шартнома шартлари пухта ўрганилмагани сабаб қўшимча харажатлар юзага келиши мумкинлиги қайд этилиб, масъулларга уни қайта кўриб чиқиш топширилди.
Камчиликлар учун энергетика вазири ва “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари лавозимидан озод этилди. “Миллий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари”, “Трансгаз” ва “Ҳудудгаз” раҳбарларига йил якунигача синов муддати берилди.
Шерзод Ходжаев энергетика вазири, Сардор Исақулов “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари, Аҳад Исоқжонов эса Энергия инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.