https://sputniknews.uz/20260718/mirziyoev-yoqilgi-energetika-59109904.html
Мирзиёев ёқилғи-энергетикадаги тизимли муаммоларни куз-қиш мавсумигача ҳал этишни топширди
Мирзиёев ёқилғи-энергетикадаги тизимли муаммоларни куз-қиш мавсумигача ҳал этишни топширди
Sputnik Ўзбекистон
Ёқилғи-энергетика соҳасидаги мурожаатларнинг 50 фоизи табиий ва суюлтирилган газ, 38,3 фоизи электр таъминоти билан боғлиқ. 18.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-18T09:21+0500
2026-07-18T09:21+0500
2026-07-18T09:21+0500
жамият
ўзбекистон
энергетика
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/12/59110044_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_cb5dc2ccc25766485c086eaae96c07f9.jpg
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ёқилғи-энергетика соҳасида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларда кўтарилган муаммоларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида бартараф этиш юзасидан ахборот берилди.Давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида ёқилғи-энергетика соҳасига оид 39 минг 220 та мурожаат келиб тушган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 минг 820 та ёки 26,1 фоиз кам.Уларнинг 50 фоизи табиий ва суюлтирилган газ, 38,3 фоизи электр таъминоти билан боғлиқ.Мурожаатларда асосан суюлтирилган газ баллонларини тўлдириш, электр таъминотидаги узилишлар, электр тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда табиий газ босими билан боғлиқ масалалар кўтарилган.Мурожаатларнинг умумий сони камайганига қарамай, ҳар бир мурожаатни алоҳида ҳолат сифатида эмас, балки муайян ҳудуд, тармоқ ёки хизматдаги муаммони кўрсатувчи муҳим сигнал сифатида ўрганиш зарурлиги таъкидланди.Куз-қиш мавсуми олдидан такрорий мурожаатлар келиб тушаётган маҳалла ва объектларни хатловдан ўтказиш, электр ва газ тармоқларининг техник ҳолатини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳудудлар кесимида манзилли режалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.Айниқса, электр таъминотида узилишлар кўп кузатилаётган ҳудудларда тармоқ ва трансформаторларни таъмирлаш, авария бригадаларининг шайлигини ошириш, табиий газ босими билан боғлиқ муаммолар мавжуд жойларда таъминот барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.Шунингдек, суюлтирилган газ баллонларини тўлдириш ва аҳолига етказиб бериш графикларига қатъий риоя қилиш, эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларда қўшимча захира ва имкониятларни сафарбар этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.Мавсумга тайёргарлик ишларини муддатида ва сифатли якунлаш, аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларига табиий ва суюлтирилган газ, шунингдек, бошқа ёқилғи ресурсларини барқарор етказиб бериш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
https://sputniknews.uz/20260717/toshkent-elektr-59103616.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/12/59110044_143:0:2418:1706_1920x0_80_0_0_7f39516debacdfdb60cd245e34c8ecc0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, энергетика, шавкат мирзиёев
жамият, ўзбекистон, энергетика, шавкат мирзиёев
Мирзиёев ёқилғи-энергетикадаги тизимли муаммоларни куз-қиш мавсумигача ҳал этишни топширди
Ёқилғи-энергетика соҳасидаги мурожаатларнинг 50 фоизи табиий ва суюлтирилган газ, 38,3 фоизи электр таъминоти билан боғлиқ.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ёқилғи-энергетика соҳасида фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларда кўтарилган муаммоларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида бартараф этиш юзасидан ахборот берилди.
Давлат раҳбари матбуот хизматига
кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида ёқилғи-энергетика соҳасига оид 39 минг 220 та мурожаат келиб тушган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 минг 820 та ёки 26,1 фоиз кам.
Уларнинг 50 фоизи табиий ва суюлтирилган газ, 38,3 фоизи электр таъминоти билан боғлиқ.
Мурожаатларда асосан суюлтирилган газ баллонларини тўлдириш, электр таъминотидаги узилишлар, электр тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда табиий газ босими билан боғлиқ масалалар кўтарилган.
Мурожаатларнинг умумий сони камайганига қарамай, ҳар бир мурожаатни алоҳида ҳолат сифатида эмас, балки муайян ҳудуд, тармоқ ёки хизматдаги муаммони кўрсатувчи муҳим сигнал сифатида ўрганиш зарурлиги таъкидланди.
Куз-қиш мавсуми олдидан такрорий мурожаатлар келиб тушаётган маҳалла ва объектларни хатловдан ўтказиш, электр ва газ тармоқларининг техник ҳолатини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳудудлар кесимида манзилли режалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Айниқса, электр таъминотида узилишлар кўп кузатилаётган ҳудудларда тармоқ ва трансформаторларни таъмирлаш, авария бригадаларининг шайлигини ошириш, табиий газ босими билан боғлиқ муаммолар мавжуд жойларда таъминот барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, суюлтирилган газ баллонларини тўлдириш ва аҳолига етказиб бериш графикларига қатъий риоя қилиш, эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларда қўшимча захира ва имкониятларни сафарбар этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
“Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга мурожаатларда кўтарилган тизимли муаммоларни куз-қиш мавсуми бошлангунига қадар ҳал этиш, бунда маҳаллий ҳокимликлар, “маҳалла еттилиги” ҳамда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан биргаликда тизимли иш олиб бориш зарурлигига урғу берилди”, - дейилган хабарда.
Мавсумга тайёргарлик ишларини муддатида ва сифатли якунлаш, аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларига табиий ва суюлтирилган газ, шунингдек, бошқа ёқилғи ресурсларини барқарор етказиб бериш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.