Тошкентда узилишлар сабаб 8 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотисиз қолди

© unsplash/Robert WiedemannЛампа накаливания
Лампа накаливания  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2026
Oбуна бўлиш
Бунга аномал иссиқ фонида электр тармоқларига тушган юқори юклама сабаб бўлгани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. 17 июль куни соат 14:30 ҳолатига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим электр узатиш тармоқлари ҳамда подстанцияларида техник носозликлар юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, носозликлар ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ва электр тармоқларига тушаётган юкламанинг ортиши оқибатида юзага келган.
Натижада Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ҳамда Зангиотатуманларидаги 8 250 та истеъмолчи вақтинча электр таъминотидан узилган.
Ҳозир махсус бригадалар носозликларни бартараф этиш ва истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш ишларини олиб бормоқда.
Лампа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2026
Айрим ҳудудларда жазирама сабаб электр таъминотида чекловлар жорий этилди
Янгиликлар лентаси
0