Тадбиркорликни лицензиясиз бошлаш учун 3 ойлик махсус режим жорий этилмоқда

© iStock / Mahmud013Бизнесмен считает на калькуляторе
Бизнесмен считает на калькуляторе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2026
Oбуна бўлиш
Лицензиясиз 3 ой тадбиркорлик билан шуғулланиш учун имконият яратилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Ўзбекистонда лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими доирасида олишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланди.
Режим доирасида талабгор фаолиятини махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ваколатли органга бепул хабар берган ҳолда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олмасдан амалга ошириши мумкин.
Режимнинг амал қилиш муддати 3 ой бўлиб, ушбу муддат давомида талабгор муайян фаолиятни (ҳаракатни) лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз амалга оширганлик учун жавобгарликка тортилмайди.
Талабгор “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режимининг амал қилиш муддати давомида ўз фаолиятини лицензия ёки рухсат бериш талабларига ва шартларига мувофиқлаштириш чораларини кўради
Бундан ташқари, тегишли лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни белгиланган тартибда олади ёхуд мазкур фаолиятни тугатади.
Шавкату Мирзиёеву доложено о ходе подготовки к открытому диалогу с предпринимателями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2026
Сўровномада тадбиркорлар қайси муаммолардан арз қилди — президентга ахборот берилди
Янгиликлар лентаси
0