Ўзбекистон жамоаси Халқаро информатика олимпиадасида 4 та медални қўлга киритди

© Рақамли технологиялар вазирлигиХалқаро информатика олимпиадаси
Халқаро информатика олимпиадаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2026
Oбуна бўлиш
Муҳаммад ал-Хоразмий ва Президент мактаблари ўқувчилари кумуш ва бронза медалини олиб, мамлакат тарихини ёзишди.
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Тошкентда ўтказилган 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IОI 2026) баҳслари Ўзбекистон учун тарихий натижа билан якунланди. Миллий терма жамоанинг барча 4 нафар аъзоси медалга сазовор бўлди – 1 та кумуш ва 3 та бронза.
© Рақамли технологиялар вазирлигиЎзбекистон миллий жамоаси 38-Халқаро информатика олимпиадасида 4 та медални қўлга киритди!
Ўзбекистон миллий жамоаси 38-Халқаро информатика олимпиадасида 4 та медални қўлга киритди! - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси 38-Халқаро информатика олимпиадасида 4 та медални қўлга киритди!
Муҳаммад ал-Хоразмий мактабининг 9-синф ўқувчиси Жаҳонали Ҳайдаралиев — кумуш медалга эга чиқди.
Бронза медалига сазовор бўлганлар:
Тимур Кадирбергенов - Нукус Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси;
Улуғбек Раҳматуллаев – Наманган Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси;
Жаҳонгиршоҳ Авазхонов – Наманган Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси.
Бундан ташқари, Навоий шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Сардорбек Салимов — “Фахрий эътироф” совринига эга бўлди.

“Мазкур тарихий натижа ёшларимизнинг йиллар давомида олиб борган изчил тайёргарлиги, устозларнинг фидокорона меҳнати ҳамда мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган рақамли таълим ислоҳотларининг амалий самарасидир”, - дейилади Рақамли технологиялар вазирлиги хабарида.

Халқаро информатика олимпиадаси 1989 йилдан бери ўтказиб келинади. Илк мусобақа ЮНЕСКО ташаббуси билан Болгарияда ташкил этилган.
Бу йил олимпиадага илк бор Тошкент мезбонлик қилди. Унда 97 тадан ортиқ мамлакатдан 386 нафар ўқувчи иштирок этди.
В Ташкенте проходит международная олимпиада по информатике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2026
Тошкентда илк бор Халқаро информатика олимпиадаси бўлиб ўтмоқда
Янгиликлар лентаси
0