https://sputniknews.uz/20260813/uzbekistan-ogir-atletikachi-natijalar-59666568.html
18 та медаль ва Осиё рекорди: Ўзбекистон оғир атлетикачиларининг кун натижалари
18 та медаль ва Осиё рекорди: Ўзбекистон оғир атлетикачиларининг кун натижалари
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтказилаётган Осиё чемпионатининг навбатдаги баҳсларида 7 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди. 13.08.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-08-13T10:04+0500
2026-08-13T10:04+0500
2026-08-13T10:19+0500
олтин медаль
кумуш медал
бронза медал
оғир атлетика
спорт
рекорд
ёшлар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0d/59665711_0:21:1280:741_1920x0_80_0_0_9e7d4c79fe361b1fcf48564ffddfc138.jpg
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси cпортчилари жами 18 та — 7 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Кун қаҳрамонларидан бири Шаҳноза Ҳайдарова бўлди. -69 кг вазн тоифасида қатнашган спортчи ўсмирлар ўртасида даст кўтариш, силтаб кўтариш ва икки курашда учта олтин медални қўлга киритди. -85 кг вазнда Ҳикматилло Ҳайдаров ҳам тарихий натижа қайд этди. У даст кўтаришда 153, 158 ва 161 кг оғирликларни муваффақиятли кўтариб, олтин медалга сазовор бўлди. 161 кг натижа билан спортчи ёшлар ўртасидаги Осиё рекордини янгилади.Ҳайдаров икки курашда кумуш, силтаб кўтаришда эса бронза медалини ҳам қўлга киритди.Шунингдек, Отабек Каримов 1 та олтин ва 2 та бронза, Азизбек Қутбиддинов 2 та кумуш ва 1 та бронза, Нурҳаёт Қобилова эса 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
https://sputniknews.uz/20260811/asia-chempionat-yakunlar-59614759.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0d/59665711_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e333a5083fd44e5f7c49984f61d1fe23.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
олтин медаль, кумуш медал, бронза медал, оғир атлетика, спорт, рекорд, ёшлар, ўзбекистон
олтин медаль, кумуш медал, бронза медал, оғир атлетика, спорт, рекорд, ёшлар, ўзбекистон
18 та медаль ва Осиё рекорди: Ўзбекистон оғир атлетикачиларининг кун натижалари
10:04 13.08.2026 (янгиланди: 10:19 13.08.2026) Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтказилаётган Осиё чемпионатининг навбатдаги баҳсларида 7 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси cпортчилари жами 18 та — 7 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
Кун қаҳрамонларидан бири Шаҳноза Ҳайдарова бўлди. -69 кг вазн тоифасида қатнашган спортчи ўсмирлар ўртасида даст кўтариш, силтаб кўтариш ва икки курашда учта олтин медални қўлга киритди.
Ёшлар баҳсларида эса даст кўтариш ва икки курашда ғолиб бўлиб, силтаб кўтаришда кумуш медалга эга чиқди. Шу тариқа, Ҳайдарова бир куннинг ўзида 5 та олтин ва 1 та кумуш медаль жамғарди.
-85 кг вазнда Ҳикматилло Ҳайдаров ҳам тарихий натижа қайд этди. У даст кўтаришда 153, 158 ва 161 кг оғирликларни муваффақиятли кўтариб, олтин медалга сазовор бўлди. 161 кг натижа билан спортчи ёшлар ўртасидаги Осиё рекордини янгилади.
Ҳайдаров икки курашда кумуш, силтаб кўтаришда эса бронза медалини ҳам қўлга киритди.
Шунингдек, Отабек Каримов 1 та олтин ва 2 та бронза, Азизбек Қутбиддинов 2 та кумуш ва 1 та бронза, Нурҳаёт Қобилова эса 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
Осиё чемпионати Олимпия шаҳарчасида ўтказилмоқда. Унда 29 та мамлакатдан 300 нафардан зиёд спортчи иштирок этяпти. Мусобақа 14 августга қадар давом этади.