10 та медаль ва барчаси қизлардан: Осиё чемпионатининг учинчи куни якунлари

© НОК УзбекистанаУзбекистанцы завоевали 10 медалей на чемпионате Азии в Ташкенте
Узбекистанцы завоевали 10 медалей на чемпионате Азии в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2026
Oбуна бўлиш
Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг учинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 10 та медаль қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси аъзолари пойтахтда ўтаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 10 август кунги баҳсларида 10 та медаль қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Олтин медалларга Маржона Абдумуталова (-57 кг, ёшлар, даст кўтариш), Зиёда Худойқулова (-61 кг, ёшлар, даст кўтариш) ва Муниса Болтаева (-61 кг, ўсмирлар, силтаб кўтариш) сазовор бўлди.
Абдумуталова силтаб кўтариш ва икки курашда яна иккита кумуш медаль олди. Худойқулова ҳам силтаб кўтариш ва икки курашда иккинчи натижани қайд этди.
Муниса Болтаева икки курашда кумуш, даст кўтаришда бронза медалга эга чиқди. Зарина Абдуллаҳакова эса -57 кг вазн тоифасида ўсмирлар ўртасида даст кўтаришда кумуш медални қўлга киритди.
Шу тариқа, мусобақанинг уч куни якунлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жами 12 та медаль жамғарди. Уларнинг 11 таси қизлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Аввалги баҳсларда Азизбек Дадажонов -60 кг вазнда силтаб кўтаришда 134 кг натижа билан бронза медалга сазовор бўлган.
Осиё чемпионати 14 августга қадар давом этади. Унда 29 та мамлакатдан 300 нафардан зиёд спортчи иштирок этмоқда.
Команда Узбекистана завоевала бронзовую медаль на Играх будущего - 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2026
PUBG, Dota 2 ва футбол: Ўзбекистон “Келажак ўйинлари”да учинчи бўлди
Янгиликлар лентаси
0