Ўзбекистон майизини энг кўп қайси давлатлар сотиб олмоқда — инфографика

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ярим йилда 57 та давлатга 60 млн долларлик майиз сотди. Асосий харидорлар орасида Қозоғистон, Хитой ва Россия бор.
Ўзбекистон 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 57 та давлатга 60 млн долларлик майиз экспорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан экспорт ҳажми 704,5 тоннага ошган.
Ўзбекистон майизининг асосий харидорлари Қозоғистон, Хитой, Россия, Туркия ва Эрон бўлди.
Мамлакат жаҳон майиз бозорида ҳам йирик экспортчилардан бири ҳисобланади. БМТнинг Comtrade маълумотлар базасига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон 53 минг тонна майиз экспорт қилиб, ушбу маҳсулот экспорти бўйича дунёда 7-ўринни эгаллаган.
Ўша йили майиз экспорти бўйича Туркия 205,9 минг тонна билан етакчилик қилган. Кейинги ўринларни ЖАР — 81,7 минг тонна, Хитой — 76,4 минг тонна, Чили — 59,1 минг тонна, Ҳиндистон — 55,6 минг тонна ва АҚШ — 53,7 минг тонна билан эгаллаган.
Янгиликлар лентаси
0