https://sputniknews.uz/20260813/uzauto-byd-ulush-avtomobil-bozor-59673501.html
UzAuto улуши камаймоқда, BYD’ники эса кескин ошмоқда — автомобиль бозорида нима ўзгарди
UzAuto улуши камаймоқда, BYD’ники эса кескин ошмоқда — автомобиль бозорида нима ўзгарди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда UzAuto Motors бозор улуши 81,5 фоиздан 74,6 фоизга тушди. BYDники эса 5,6 фоиздан 10 фоизга етди, Хитой брендлари улуши 17,8 фоизга ошди.
2026-08-13T11:39+0500
2026-08-13T11:39+0500
2026-08-13T12:53+0500
автомобил
uzauto motors
хитой
иқтисод
ўзбекистон
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0d/59671599_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_afbadd385480d85be31761f80bf07011.jpg
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда 210 837 та автомобиль сотилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 940 тага ёки 3,6 фоизга кам. Ўзбекистон автомобиль бизнеси ассоциацияси (ABA Uzbekistan) хабар берди.Июль ойида 31 324 та автомобиль сотилди — июнга нисбатан 4,7 фоиз кўп, аммо 2025 йил июлига қараганда қарийб 30 фоиз кам.Бозордаги энг сезиларли ўзгаришлардан бири "UzAuto Motors" ва Хитой брендлари улушида кузатилди. "UzAuto Motors" улуши бир йилда 81,5 фоиздан 74,6 фоизга тушди. BYD эса ўз улушини деярли икки баробар — 5,6 фоиздан 10 фоизга оширди.Харидорларнинг танлови ҳам ўзгармоқда. Оддий паст кузовли, алоҳида юкхонага эга седанларга талаб камаймоқда. B-класс седанлари савдоси бир йилда қарийб 87 мингтадан 70 мингтадан сал кўпроққа тушди, уларнинг бозордаги улуши эса 40 фоиздан 34 фоизга қисқарди.Аксинча, кузови баландроқ, йўлдан баландлиги каттароқ ва ташқи кўриниши йўлтанламасларга ўхшаш ихчам кроссоверлар тобора кўпроқ харид қилинмоқда. B-SUV сегментидаги автомобиллар савдоси 37,7 мингтадан 47,9 мингтага ошди, уларнинг бозордаги улуши эса 22,7 фоизга етди.Ассоциация бу тенденцияни автомобиль бозорида молиявий маҳсулотлар ривожланиши ва аҳолининг харид қобилияти ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини қайд этган.
https://sputniknews.uz/20260803/cobalt-damas-chegirma-59449859.html
хитой
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/0d/59671599_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_8deed4068e1daae904aa160434b2745e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
автомобил, uzauto motors, хитой, иқтисод, ўзбекистон, савдо
автомобил, uzauto motors, хитой, иқтисод, ўзбекистон, савдо
UzAuto улуши камаймоқда, BYD’ники эса кескин ошмоқда — автомобиль бозорида нима ўзгарди
11:39 13.08.2026 (янгиланди: 12:53 13.08.2026) Ўзбекистонда автомобиль савдоси кетма-кет тўртинчи ой пасаймоқда.
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда 210 837 та автомобиль сотилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 940 тага ёки 3,6 фоизга кам. Ўзбекистон автомобиль бизнеси ассоциацияси (ABA Uzbekistan)
хабар берди.
Июль ойида 31 324 та автомобиль сотилди — июнга нисбатан 4,7 фоиз кўп, аммо 2025 йил июлига қараганда қарийб 30 фоиз кам.
Бозордаги энг сезиларли ўзгаришлардан бири "UzAuto Motors" ва Хитой брендлари улушида кузатилди. "UzAuto Motors" улуши бир йилда 81,5 фоиздан 74,6 фоизга тушди. BYD эса ўз улушини деярли икки баробар — 5,6 фоиздан 10 фоизга оширди.
Умуман, Хитой автомобиль брендларининг Ўзбекистон бозоридаги улуши 11,6 фоиздан 17,8 фоизга етди. ADM улуши ҳам 11,3 фоиздан 12,8 фоизга кўтарилди. Унинг портфелида "Kia", "Haval" ва "Changan" ўсиш кўрсатди.
Харидорларнинг танлови ҳам ўзгармоқда. Оддий паст кузовли, алоҳида юкхонага эга седанларга талаб камаймоқда. B-класс седанлари савдоси бир йилда қарийб 87 мингтадан 70 мингтадан сал кўпроққа тушди, уларнинг бозордаги улуши эса 40 фоиздан 34 фоизга қисқарди.
Аксинча, кузови баландроқ, йўлдан баландлиги каттароқ ва ташқи кўриниши йўлтанламасларга ўхшаш ихчам кроссоверлар тобора кўпроқ харид қилинмоқда. B-SUV сегментидаги автомобиллар савдоси 37,7 мингтадан 47,9 мингтага ошди, уларнинг бозордаги улуши эса 22,7 фоизга етди.
Ассоциация бу тенденцияни автомобиль бозорида молиявий маҳсулотлар ривожланиши ва аҳолининг харид қобилияти ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини қайд этган.