Тадбиркорларнинг 82 фоизи иқтисодий шароитлар яхшиланишига ишонмоқда — Марказий банк

© Sputnik / Авенир ДебердеевВход в центральный банк Республики Узбекистан
Вход в центральный банк Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда бизнес кайфияти ижобийлигича қолмоқда: тадбиркорларнинг 64 фоизи шароитлар яхшиланганини, 82 фоизи эса иқтисодий вазият яна яхшиланишини кутмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистонда тадбиркорларнинг иқтисодий вазиятга ишончи кучаймоқда. Марказий банкнинг 2026 йил II чорак учун “Бизнес кайфияти шарҳи”га кўра, сўровда қатнашганларнинг 82 фоизи келгуси даврда макроиқтисодий шароитлар яхшиланишига ишонмоқда. Бир йил аввал бу кўрсаткич 66 фоиз эди.
Жами 2 391 нафар тадбиркор иштирок этган сўровда 64 фоиз бизнес шароитлари яхшиланганини билдирган — 2025 йилнинг мос даврида 61 фоиз эди. Ижобий ўзгаришлар асосан банк хизматлари сифати, рақобат муҳити, лицензия олиш жараёнлари ва йўл инфратузилмаси билан боғланган.
Тадбиркорларнинг 56 фоизи буюртмалар кўпайганини қайд этди. Юқори қувватда ишлаётган корхоналар улуши 50 фоиздан 58 фоизга ошди. Ишчи кучига талаб ошганини билдирганлар 48 фоизни ташкил қилди.
Шу билан бирга, 42 фоиз тадбиркор сўнгги уч ойда қарз мажбуриятлари ошганини айтган, 45 фоиз эса келгусида ҳам улар кўпайишини кутмоқда.
Тўлиқ қувватда ишлашга энергия таъминотидаги узилишлар, ички талабнинг етарли эмаслиги, ёнилғи нархлари ва етказиб беришдаги узилишлар асосий тўсиқлар сифатида кўрсатилган.
Международный валютный фонд (МВФ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2026
ХВЖ Ўзбекистонга солиқ ва бож имтиёзларини тугатишни тавсия қилди
Янгиликлар лентаси
0