Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ҳаво мудофааси Россия ракеталари олдида ожиз: Украина уриб тушириш статистикасини чеклади

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишФлаг и герб Украины в освобожденном российскими войсками Красноармейске в ДНР.
Флаг и герб Украины в освобожденном российскими войсками Красноармейске в ДНР. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2026
Oбуна бўлиш
Украина ҲҲМ тизимидаги ҳозирги вазият можаро бошланганидан буён энг оғири деб баҳоланмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Украина Ҳаво кучлари энди оммавий ракетавий ҳужумлар вақтида учирилган, уриб туширилган, бостирилган ёки нишонга етиб бормаган ракеталар сонини кунлик ҳисоботларда кўрсатмайди. Буни Украина Ҳаво кучлари вакили Юрий Игнат тасдиқлади, деб ёзмоқда РИА Новости.
Аввал бундай ҳисоботларда ракета тури, сони ва уларнинг нечтаси ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари томонидан тутиб қолингани ҳар куни эълон қилинарди. Охирги батафсил маълумот 8 август куни берилган.
Энди ҳисоботларда асосан қўлланган қурол турлари кўрсатилиб, аниқ рақамлар берилмаяпти. Игнатнинг айтишича, энди ОАВга умумлаштирилган маълумотлар тақдим этилади.

"Масалан, 2026 йил июль ойида душман 450 тадан ортиқ турли ракеталарни қўллади, улардан қарийб 200 таси баллистик траектория бўйлаб ҳужум қилди", — деб ёзди Игнат ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Қарор Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизимидаги муаммолар кучайган бир пайтга тўғри келди. Украина Ҳаво кучлари 5 ва 8 августдаги зарбалар вақтида Россия ракеталаридан бирортасини ҳам уриб тушира олмаганини маълум қилган эди.
Владимир Зеленский ҳам баллистик ракеталарни тутиб қолиш учун мўлжалланган ракеталар етарли эмаслигини тан олди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ билан ҳар ой ҲҲМ ракеталарини етказиб бериш бўйича келишув мавжуд, аммо бу миқдор Украина эҳтиёжлари учун етарли эмас. Шунингдек, у 2026 йилда Ғарбдан ҲҲМ ракеталари етказиб бериш ўтган йилга нисбатан уч баробар камайганини айтган.

Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига эса "Patriot" тизимлари учун PAC-3 ракеталарини топиш тобора қийинлашаётганини айтди. У АҚШ йилига тахминан 600 та шундай ракета ишлаб чиқаришини таъкидлаган.

Олий раданинг миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси раиси Егор Чернев Украина ҲҲМ тизимидаги ҳозирги вазиятни можаро бошланганидан буён энг оғири деб баҳолаган.
Работа ракетного комплекса Искандер по целям ВСУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Киевдаги объектларга зарба берди — Украина ҲҲК бирорта ракетани ҳам ура олмади
Янгиликлар лентаси
0