Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Киевдаги объектларга зарба берди — Украина ҲҲК бирорта ракетани ҳам ура олмади

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишРабота ракетного комплекса "Искандер" по целям ВСУ
Работа ракетного комплекса Искандер по целям ВСУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.08.2026
Oбуна бўлиш
Россия Киевдаги ҳарбий логистика марказларига зарба берди, Украина ҲҲК 28 ракетанинг бирортасини ура олмаганини билдирди.
Россия Қуролли кучлари Киев ва Киев вилоятидаги транспорт-логистика ҳамда тақсимлаш марказларига кенг кўламли зарба берди. Ҳужумда қуруқликда жойлашган юқори аниқликдаги қуроллар ва узоқ масофали зарба берувчи учувчисиз аппаратлар қўлланилди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Вазирлик маълумотига кўра, Киевда "МЛП-Чайка", "Новая почта", "Транс-логистик" ва "Эпицентр" логистика мажмуалари нишонга олинган.
Киев вилоятида эса "Бровари терминали", "Рабен Украина" транспорт-логистика маркази ва "Новая почта"нинг Броваридаги саралаш мажмуасига зарба берилган.
Россия томони ушбу объектлар ҳарбий юклар, узоқ ва ўрта масофали дронлар учун бутловчи қисмлар, роботлаштирилган мажмуалар ҳамда радиоэлектрон кураш воситаларини сақлаш ва тақсимлашда ишлатилганини билдирди.
Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотига кўра, тунги ҳужумда тўртта "Циркон" ёки "Оникс" кемаларга қарши ракетаси ҳамда 24 та "Искандер-М" ёки С-400 баллистик ракетаси учирилган.
Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 28 та ракетанинг бирортасини ҳам уриб тушира олмаган. Шу билан бирга, 98 та учувчисиз аппарат уриб туширилган ёки радиоэлектрон воситалар ёрдамида бостирилгани маълум қилинди.
Россия Мудофаа вазирлиги денгиз ва порт инфратузилмасига берилган зарбалар ҳақида ҳам маълумот берди. Унга кўра, Николаев портида учта қуруқ юк кемаси, Черноморскда ҳарбий юклар сақланган контейнер терминали ва FP-2 дронлари омбори зарарланган.
Қора денгизда, Одесса жанубида ҳарбий юк ташиган яна бир қуруқ юк кемасига зарба берилган. Очаковдан жануби-шарқда эса Украина ҚКнинг иккита экипажсиз катери йўқ қилингани айтилди.
Пуск крылатой ракеты оперативно-тактического ракетного комплекса Искандер. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Украина портларидаги объектларга зарба берди
Янгиликлар лентаси
0