Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Қозоғистон навигация пломбаларининг иккинчи босқичига 1 сентябрдан ўтади

© Пресс-служба ЕЭКВ ЕАЭС стартует обязательное применение навигационных пломб для отслеживания перевозо
В ЕАЭС стартует обязательное применение навигационных пломб для отслеживания перевозо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2026
Oбуна бўлиш
Қозоғистон юк ташишда навигация пломбаларини қўллашнинг кенгайтирилган тартибига 1 сентябрдан ўтишни режалаштирмоқда. Бунга пломбаларни етказиб бериш билан боғлиқ логистик муаммолар сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ )юкларни кузатиш учун навигация пломбаларини қўллашнинг иккинчи босқичига ўтишни вақтинча кечиктирди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси Евроосиё иқтисодий комиссиясини хабардор қилди.
Қарор зарур миқдордаги навигация пломбаларини етказиб бериш билан боғлиқ логистик чекловлар туфайли қабул қилинган.
Қозоғистон 31 августга қадар биринчи босқич доирасида амал қилган маъмурий тартибдан фойдаланишни давом эттиради. Иккинчи босқичга тўлиқ ўтиш 1 сентябрга режалаштирилган.
ЕОИИда навигация пломбаларини қўллашнинг биринчи босқичи 2026 йил 11 февралда бошланган. Навигация пломбаси транспорт воситасига ўрнатиладиган электрон қурилма бўлиб, юк ҳаракатини реал вақт режимида кузатиш имконини беради.
Иккинчи босқичда пломбалардан фойдаланиладиган ташувлар рўйхати кенгайтирилади. Хусусан, айрим истиснолардан ташқари, божхона транзитида автомобилда ташиладиган барча тоифадаги товарлар, шунингдек, темир йўл орқали ташиладиган алкоголь, тамаки маҳсулотлари, санкция остидаги товарлар, мўйна буюмлари, пойабзал, кийим-кечак ва электроника назоратга олинади.
ЕИК маълумотига кўра, томонлар иккинчи босқич талабларини тўлиқ амалга оширишга тезроқ ўтиш учун ишчи алоқаларни давом эттирмоқда.
Навигационные пломбы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда деярли барча автотранзит юклари электрон пломба билан кузатилади
Янгиликлар лентаси
0