https://sputniknews.uz/20260730/eoiida-deyarli-barcha-avtotranzit-yuklari-elektron-plomba-bilan-kuzatiladi-59386337.html
ЕОИИда деярли барча автотранзит юклари электрон пломба билан кузатилади
ЕОИИда деярли барча автотранзит юклари электрон пломба билан кузатилади
Sputnik Ўзбекистон
31 июлдан янги талаб божхона транзитидаги автоташувларнинг деярли барчаси ва айрим темир йўл юкларини қамраб олади. 30.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-30T16:05+0500
2026-07-30T16:05+0500
2026-07-30T16:05+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
божхона
транспорт
рақамли технологиялар
транзит ташиш
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/15/52868860_0:42:736:456_1920x0_80_0_0_a11e559676095dff8062914031abf166.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. 31 июлдан Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) юк ташишларни навигация пломбалари орқали кузатишнинг иккинчи босқичи бошланади. Бу ҳақда Россия Федерал божхона хизмати маълум қилди.Янги босқичда божхона транзити тартибида автомобиль орқали ташиладиган деярли барча тоифадаги товарларга электрон пломба ўрнатилади. Евроосиё иқтисодий комиссияси белгилаган айрим товарлар ва ҳолатлар бундан мустасно.Темир йўл орқали ташишда эса алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, махсус иқтисодий чоралар қўлланган товарлар, шунингдек мўйна буюмлари, пойабзал, кийим-кечак ва электроника каби айрим товарлар кузатувга олинади.Тизимнинг биринчи босқичи 11 февралда бошланган эди. Унда алкоголь, тамаки, махсус иқтисодий чоралар қўлланган товарлар ҳамда кийим-кечак, пойабзал ва техника сингари айрим товарларни ташиш қамраб олинган.Янги тартиб ЕОИИ ҳудудида божхона транзитини амалга оширадиган ташувчилар, жумладан, иттифоқ мамлакатлари орқали юк олиб ўтадиган Ўзбекистон компаниялари учун ҳам аҳамиятли.
https://sputniknews.uz/20260628/euea-yuk-tranzit-nazorat-58650122.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/15/52868860_38:0:699:496_1920x0_80_0_0_812d485bb1ee95bbf429c993d00332c5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, божхона, транспорт, рақамли технологиялар, транзит ташиш, жамият
еоии, еик, божхона, транспорт, рақамли технологиялар, транзит ташиш, жамият
ЕОИИда деярли барча автотранзит юклари электрон пломба билан кузатилади
31 июлдан янги талаб божхона транзитидаги автоташувларнинг деярли барчаси ва айрим темир йўл юкларини қамраб олади.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. 31 июлдан Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) юк ташишларни навигация пломбалари орқали кузатишнинг иккинчи босқичи бошланади. Бу ҳақда Россия Федерал божхона хизмати
маълум қилди.
Янги босқичда божхона транзити тартибида автомобиль орқали ташиладиган деярли барча тоифадаги товарларга электрон пломба ўрнатилади. Евроосиё иқтисодий комиссияси белгилаган айрим товарлар ва ҳолатлар бундан мустасно.
Темир йўл орқали ташишда эса алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, махсус иқтисодий чоралар қўлланган товарлар, шунингдек мўйна буюмлари, пойабзал, кийим-кечак ва электроника каби айрим товарлар кузатувга олинади.
Навигация пломбаси транспорт воситаси ёки контейнерга ўрнатиладиган электрон қурилмадир. У юк ҳаракати ва маршрутни реал вақт режимида кузатиш, товар сақланишини назорат қилиш имконини беради.
Тизимнинг биринчи босқичи 11 февралда бошланган эди. Унда алкоголь, тамаки, махсус иқтисодий чоралар қўлланган товарлар ҳамда кийим-кечак, пойабзал ва техника сингари айрим товарларни ташиш қамраб олинган.
Янги тартиб ЕОИИ ҳудудида божхона транзитини амалга оширадиган ташувчилар, жумладан, иттифоқ мамлакатлари орқали юк олиб ўтадиган Ўзбекистон компаниялари учун ҳам аҳамиятли.