https://sputniknews.uz/20260628/euea-yuk-tranzit-nazorat-58650122.html
ЕОИИ юклар транзитини электрон декларация ва пломбалар орқали назорат қилмоқчи
ЕОИИ юклар транзитини электрон декларация ва пломбалар орқали назорат қилмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий иттифоқида ягона божхона транзити тизимини ривожлантириш режалаштирилмоқда. Янги моделда электрон транзит декларацияси ва навигация пломбалари орқали юклар ҳаракатини кузатиш кўзда тутилган.
2026-06-28T16:19+0500
2026-06-28T16:19+0500
2026-06-28T16:19+0500
ўзбекистон ва еоии
божхона
еик
рақамли технологиялар
форум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1c/58649948_0:61:1401:849_1920x0_80_0_0_97ed54fd4304e39efbeb3a1c0ae5f2dd.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да ягона божхона транзити тизимини ривожлантириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Х Халқаро Нева форумида ЕИКнинг божхона ҳамкорлиги бўйича вазири Сергей Шкляев маълум қилди.Форумда интеграция жараёнлари доирасида божхона ҳамкорлигини кучайтириш, юклар ҳаракатини соддалаштириш ва рақамли назорат воситаларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.Шкляевнинг айтишича, ЕОИИ доирасида ягона қоидалар асосида ишлайдиган божхона тизими савдо учун муҳим аҳамиятга эга.Асосий эътибор ЕОИИда ягона божхона транзити тизимини ривожлантиришга қаратилди. Ушбу тизим юкларни иттифоқ мамлакатлари ҳудуди орқали тезроқ, шаффофроқ ва камроқ қоғозбозлик билан ўтказишга хизмат қилиши кутилмоқда.ЕИК вазирига кўра, янги моделда ягона электрон транзит декларациясидан фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Бу божхона расмийлаштирувини соддалаштириш ва юк ҳаракати устидан назоратни рақамли форматга ўтказиш имконини беради.Тизимнинг асосий элементларидан бири электрон навигация пломбалари бўлади. Улар юкларнинг бутун йўналиш бўйлаб сақланиши ва ҳаракатини кузатиш, шунингдек, хавфларни бошқариш тизими доирасида божхона назоратини оптималлаштиришга ёрдам беради.Келгусида ЕОИИ мамлакатларида ишлаб чиқарилган электрон навигация пломбаларидан фойдаланишга ўтиш ҳам режалаштирилмоқда. Бу технологик суверенитетни мустаҳкамлаш, маҳаллий дастурий маҳсулотларни ривожлантириш ва назорат органлари ўртасида ишончни оширишга хизмат қилиши айтилди.
https://sputniknews.uz/20260607/eik-un-yuk-tashish-raqamlashtirish-58177657.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1c/58649948_94:0:1306:909_1920x0_80_0_0_21fe4f30199e5ff72c3a708100894652.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
божхона, еик, рақамли технологиялар, форум
божхона, еик, рақамли технологиялар, форум
ЕОИИ юклар транзитини электрон декларация ва пломбалар орқали назорат қилмоқчи
ЕОИИда юкларни иттифоқ мамлакатлари орқали тезроқ ва шаффофроқ ўтказиш учун ягона божхона транзити тизими ривожлантирилади. Унда навигация пломбаларидан фойдаланиш кўзда тутилган
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да ягона божхона транзити тизимини ривожлантириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Х Халқаро Нева форумида ЕИКнинг божхона ҳамкорлиги бўйича вазири Сергей Шкляев
маълум қилди.
Форумда интеграция жараёнлари доирасида божхона ҳамкорлигини кучайтириш, юклар ҳаракатини соддалаштириш ва рақамли назорат воситаларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шкляевнинг айтишича, ЕОИИ доирасида ягона қоидалар асосида ишлайдиган божхона тизими савдо учун муҳим аҳамиятга эга.
“ЕОИИ "хилма-хилликдаги бирлик" тамойили амалда қандай ишлаётганининг жонли намунасидир. Бешта мамлакат, турли маданиятлар, иқтисодиётлар — ва шу билан бирга, ягона божхона назорати қоидалари, савдо, ўзаро ҳамкорликнинг қўшма механизмлари”, — деди у.
Асосий эътибор ЕОИИда ягона божхона транзити тизимини ривожлантиришга қаратилди. Ушбу тизим юкларни иттифоқ мамлакатлари ҳудуди орқали тезроқ, шаффофроқ ва камроқ қоғозбозлик билан ўтказишга хизмат қилиши кутилмоқда.
ЕИК вазирига кўра, янги моделда ягона электрон транзит декларациясидан фойдаланиш муҳим ўрин тутади. Бу божхона расмийлаштирувини соддалаштириш ва юк ҳаракати устидан назоратни рақамли форматга ўтказиш имконини беради.
Тизимнинг асосий элементларидан бири электрон навигация пломбалари бўлади. Улар юкларнинг бутун йўналиш бўйлаб сақланиши ва ҳаракатини кузатиш, шунингдек, хавфларни бошқариш тизими доирасида божхона назоратини оптималлаштиришга ёрдам беради.
Келгусида ЕОИИ мамлакатларида ишлаб чиқарилган электрон навигация пломбаларидан фойдаланишга ўтиш ҳам режалаштирилмоқда. Бу технологик суверенитетни мустаҳкамлаш, маҳаллий дастурий маҳсулотларни ривожлантириш ва назорат органлари ўртасида ишончни оширишга хизмат қилиши айтилди.